Нуфузли халқаро ташкилот Савдо-саноат палатасининг сайтида Ўзбекистон иқтисодиёти равнақига бағишланган мақола эълон қилинди

02.08.2021 10:35

ТЕҲРОН, 2 август. /«Дунё» АА/. ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) Савдо-саноат палатасининг веб-саҳифасида жорий йил биринчи ярмида Ўзбекистон иқтисодиётини ривожланиши кўрсатгичларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Дунёда коронавирус пандемиясининг давом этаётгани, янги штаммларнинг пайдо бўлиши, биринчи ярим йилликда янги касалликлар тўлқинлари кузатилганига қарамай, Ўзбекистон иқтисодиёти сўнгги йилларда рекорд даражадаги ўсишга эришди. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,2 фоизга ошган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида пандемия сабабли киритилган чекловлар туфайли иқтисодиёт атиги 1,1 фоизга, 2021  йилнинг дастлабки уч ойи давомида эса 3 фоизга ўсган эди», деб ёзади манба.

Таъкидланганидек, сабзи ва ўсимлик ёғи каби айрим маҳсулотлар  нархи кўтарилганига қарамай, Ўзбекистонда истеъмол секторидаги инфляция секинлашишда давом этмоқда. Жорий йилнинг олти ойи якунларига кўра, нархлар ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 4,4 фоизга, 2020 йилнинг шу даврида – 4,6 фоизга ошган. 2021 йил май ойида мавсумий нархлар 0,2 фоизга пасайди. Нархларнинг энг юқори ўсиши озиқ-овқат маҳсулотларида қайд этилган – 5,7 фоиз. (2020 йилнинг биринчи ярмида ўсиш кўрсаткичи 6,2 фоизга тенг бўлган). Республикада ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг ўсиши ҳам секинлашмоқда.  

«?шлаб чиқаришнинг ижобий динамикаси иқтисодиётнинг барча тармоқларида кузатиляпти. Асосий кўрсатгичлар саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига тегишлидир».

Январь–июнь ойлари натижаларига кўра, саноат секторида ўсиш тезлиги 8,5 фоизга тенг бўлди. 

Хизмат кўрсатиш, туризм, овқатланиш ва турар-жой каби айрим йўналишда пандемия туфайли давом этаётган қийинчиликларга қарамасдан, ўсиш динамикаси 18,3 фоизга етди.

Ўтган йилги пасайишдан сўнг транспорт соҳасида фаол тикланиш жараёни кузатилмоқда. Юк ташиш 14,1 фоизга, йўловчи ташиш айланмаси 4,1 фоизга, чакана савдо ушбу даврда 9 фоизга ошди.

«Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти инқироз оқибатларини фаол бартараф этиб, инқирозгача бўлган кўрсаткичлардан ҳам юқори натижаларга эришмоқда», - деб ёзади ?ҲТ Савдо-саноат палатаси.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net