Нидерландиянинг «Signify» компанияси Ўзбекистонда LED ёритгичларни ишлаб чиқариш лойиҳасига қизиқмоқда

25.05.2020 15:59

АМСТEРДАМ, 25 май. /«Дунё» АА/. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари M.Ҳошимов Нидерландиянинг «Signify» (аввалги «Philips Lighting») компаниясининг RCA (Россия, Украина ва МДҲ) минтақасидаги бош менежери Э.Бенедетти билан онлайн-музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-мулоқот Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.

Учрашувда Недерландия томони Ўзбекистонда ёритиш мосламалари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

«Signify» компанияси мамлакатимизда кўчалар ва йўлларни, саноат, қишлоқ хўжалиги  объектларини ёритишга мўлжалланган LED ёритгичлар ишлаб чиқарариш лойиҳаларини амалга оширишга қизиқмоқда.

Э.Бенедеттининг таъкидлашича, «Signify» компанияси юқори технологияли ёритгичларни ишлаб чиқариш билан бир қаторда маҳсулотларни сотиш учун мос бозорларни топишга эътибор қаратади.   Компания дастлабки босқичда Ўзбекистонга тайёр маҳсулотлар етказиб бериш ва маҳаллий саноатчиларга LED ёритгичларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи қисмларни тақдим этиш ниятида.

Учрашув доирасида Ўзбекистон компанияларининг юқори технологияли ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бўлган қизиқишини инобатга олган ҳолда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга оид келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net