Нефть-газ соҳасида «KPI» — самарадорликни баҳолаш тизими жорий этилади

26.06.2020 11:50

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятида фаолият самарадорлигини баҳолашнинг халқаро тизими – «KPI»ни жорий этиш бўйича онлайн семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири жамият манбасига асосланиб.

Онлайн семинар трансформация ва амалиёт самарадорликни ошириш лойиҳаси доирасида «Ernst and Young Advisory»  компанияси маслаҳатчилари кўмагида ташкил қилинди.

Самарадорлик кўрсаткичлари («KPI») дан кўзланган асосий мақсад – моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни самарали ишлатиш эвазига қўйилган вазифаларни бажаришга нисбатан ходимлар манфаатдорлигини ошириш, меҳнат унумдорлиги ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, компания даромадларини кўпайтиришдан иборат.

Ўтган муҳокамалар натижасига кўра, келгусида “Ўзбекнефтгаз” жамиятининг барча таркибий бўлинмаларида «KPI» тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net