Навоийда Хитойнинг «Youkang Agriculture» корхонаси билан 10 миллион долларлик инвестицион лойиҳа муҳокамаси бўлиб ўтди

15.12.2020 10:58

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Навоий вилояти ҳокими ҳамда Хитойнинг «Youkang Agriculture» корхонаси раҳбарияти ўртасида қиймати 10 миллион долларлик янги инвестицион лойиҳа муҳокамаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ҳокимлик маълумотига таяниб.

Хитойлик меҳмонлар Навоий вилояти ҳудудида биринчи йилнинг ўзида 10 минг тоннагача балиқ саноати учун зарур бўлган ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган завод ҳамда Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув ҳавзасида беш минг тонна балиқ ўстириш шароити бўлган балиқчилик фермасини қуришга қизиқиш билдирди.

«Youkang Agriculture» корхонаси раҳбарияти Навоий вилоятида «хорижий корхона» сифатида рўйхатдан ўтишини маълум қилди.

Маълумот учун, «Youkang Agriculture» корхонаси 2010 йил Хитойнинг Фуцзянь провинциясида ташкил топган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net