Молия вазирлиги вакили «Халқаро қарз олувчилар ва облигация инвесторлари форуми – виртуал 2020» онлайн тадбирида қатнашди

17.06.2020 12:19

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари Одилбек ?саков «Euromoney Institutional Investor» томонидан ташкил этилган «Халқаро қарз олувчилар ва облигация инвесторлари форуми – виртуал 2020» (Global Borrowers & Bond Investors Forum – Virtual 2020) онлайн тадбирида  қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Марказий ва Шарқий Европа суверен эмитентларига бағишланган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси билан бир қаторда Словения, Литва, Украина давлатлари Молия вазирлиги вакиллари ва «Raiffeisen Bank International» кенгаши аъзолари қатнашиб, ўзаро фикр алмашди.

Онлайн тадбирда Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш ҳамда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган самарали чора-тадбирлари,  пандемиянинг салбий таъсири оқибатида иқтисодий ўсиш суръатлари ва 2021 йилда кутилаётган кўрсаткичлар юзасидан маълумотлар берди.

Қайд этиш жоиз, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган самарали чоралар ҳамда давомли ислоҳотлар бўйича тақдим этилган ахборотлар иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Бу, ўз навбатида, халқаро инвестор ва банклар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, истиқболда халқаро капитал бозорларида халқаро облигациялар чиқариш ҳамда давлат банклари ва корхоналарини дастлабки оммавий таклиф орқали хусусийлаштириш учун замин тайёрлайди.

Маълумот учун, “Euromoney” 1969 йилда ташкил топган бўлиб, Европанинг йирик молия ва бизнес журналларини нашр этувчи ҳамда тадбирларни ташкиллаштирувчи ташкилот саналади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net