“Microsoft” компанияси билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўртасида меморандум имзоланди

11.02.2020 16:18

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда “Microsoft” компанияси мутахассислари иштирокида “Кодлаш соати” («Hour of code») мавзусида очиқ дарс ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда ўқувчилар мантиққа асосланган буйруқ блокларидан фойдаланиб, турли дастурлар ишлаб чиқди, шунингдек, Скретч дастурида ўз билимларини оширди. Машғулотларда 200 га ўқувчи иштирок этди.

Машғулотлар якунида “Microsoft” компанияси билан ихтисослаштирилган мактаб ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, компания мутахассислари ҳар ойда бир марта мактаб ўқувчилари учун очиқ дарслар ташкил этади. Бу орқали ўқувчиларни дастурлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлардан хабардор қилиш мақсад қилинган.

“Кодлаш соати” (Hour of code) – бу энг йирик ўқув тадбирларидан ҳисобланади. Бир соатлик дарс шаклида ташкил қилинадиган тадбир дастурлашнинг мураккаблиги ҳақидаги қарашларни инкор этишга қаратилган.

Дунёда 2019 йилда ана шундай мавзудаги 140 мингдан ортиқ тадбир ташкил қилиниб, уларда 910 миллиондан ортиқ ўқувчи қамраб олинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net