МДҲга аъзо давлатлар солиқ хизматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида COVID-19 шароитида солиқ хизматлари фаолияти муҳокама қи

24.12.2020 14:52

ТОШКЕНТ, 24 декабрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 21-23 декабрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар солиқ хизматлари раҳбарларининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши (СХРМК)нинг ХХVII йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев  ва қўмита вакиллари кузатувчи сифатида  иштирок этди.

Йиғилишда МДҲ СХРМК таркибини ўзгартириш, 2019-2020 йилларда кенгашнинг иш режасини амалга ошириш натижалари тўғрисида маълумотлар алмашилди. Солиқ ва солиққа тортиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ масалалари кўриб чиқилди.

ХХVII йиғилишда, шунингдек, COVID-19 шароитида солиқ хизматлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу йўналишда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги солиқ органлари вакиллари солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш чоралари ва пандемия оқибатларини бартараф этиш тажрибаси ҳақида сўзлаб беришди. Солиқ соҳасига ўз вақтида ахборот технологияларини жорий этиш солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари даражаси ва сифатига, пандемия даврида солиқ хизматларини кўрсатишга бевосита таъсир қилганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев  ўз нутқида 2019-2020 йилларда республика солиқ тизимида рўй берган ижобий ўзгаришлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Жумландан, солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, солиқ хатарларини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш каби ислоҳотларни таъкидлади. Шунингдек, у иқтисодий муаммолар даврида зудлик билан қабул қилинган давлат раҳбарининг фармонларида кўзда тутилган тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга нисбатан солиқ имтиёзлари ҳақида батафсил маълуот берди. Хусусан, пандемия даврида берилган имтиёзларнинг умумий миқдори 6,5 триллион сўмдан ошгани қайд этилди.

Учрашувда иштирокчилар  Кенгашнинг 2021 йилга мўлжалланган иш режасини муҳокама қилдилар ва тасдиқладилар. Кенгашга аъзолар ва кузутувчи давлатр вакиллари  2021 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 30 йиллиги ва МДҲ СХРМКнинг 20 йиллигини муносиб нишонланиш бўйича келишувга эришди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net