Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарк ҳамда кластерлар фаолиятининг 2020 йилдаги натижадорлиги маълум қилинди

16.08.2020 12:28

ТОШКEНТ, 16 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси мамлакатимизда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарк ҳамда кластерлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Маълумотлар ташкилотлар, ҳудудлар, соҳалар, ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулдорлик ва бошқа кўрсаткичлар бўйича келтирилган.

Статистикага кўра, ҳозирги вақтда мамлакатимизда 18 та эркин иқтисодий зона, 71 кичик саноат зонаси, 3 та технопарк ва 259 та кластер мавжуд.

Кўрилаётган даврда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 10288,2 миллиард сўмни ташкил этган. Шундан 4946,5 миллиард сўми эркин иқтисодий зоналар, 1021,6 миллиард сўми кичик саноат зоналари, 69,4 миллиард сўми технопарклар ва 4790,7 миллиард сўми кластерлар улушига тўғри келади.

Энг йирик саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми махсус иқтисодий зона ҳудудида қайд этилди – 4946,5 миллиард сўм.

Таққослаш учун, 2019 йилнинг январ-июнь ойларида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 5247,2 миллиард сўмни ташкил этган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net