Марказий ва Жанубий Осиёда минтақавий энергетик соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

05.11.2020 10:00

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Энергетика хартияси котибияти ҳамкорлигида Марказий ва Жанубий Осиёда минтақавий энергетик ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг 16-йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, ҳар йили ўтказиладиган жорий йиғилиш  Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раислигида ўтказилди.

Форумда миллий энергетика идоралари ҳамда вазирликлардан 30 нафар иштирокчи, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари, Афғонистон, Мўғулистон ва МДҲ энергетика кенгашидан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш билан шуғулланувчи компаниялар вакиллари иштирок этди.

2007 йилда ташкил этилган Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик бўйича махсус ишчи гуруҳ ҳар йили ёки ҳар икки йилда йиғилиб, минтақадаги энергетика соҳаси мутахассисларини йиғиб, электр энергиясини ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт қилиш ҳамда транзит, савдо ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Бу йилги йиғилишда энергетика соҳасидаги анъанавий ва янги лойиҳалар ҳамда ташаббуслар муҳокама қилинди. ?штирокчилар 2019 йил март ойида бўлиб ўтган сўнгги учрашувдан кейинги даврни ўз ичига олган янгиланишлар, ҳисоботлар ва тақдимотлар билан танишди.

Кейинги йиғилишда қайта тикланадиган энергия манбаларининг ўсиб бориши ва уларнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари билан ўзаро таъсирининг ҳуқуқий ва техник жиҳатлари билан боғлиқ мавзуларга эътибор қаратиш, шунингдек, минтақавий чегаралар орқали энергия тизимларини янада интеграциялашуви шароитида электр энергиясининг транзити билан боғлиқ масалалар бўйича мунозараларни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net