Марказий банк Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсини эълон қилди

03.08.2020 18:09

ТОШКЕНТ, 3 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Марказий банки жорий йил 4 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири банк манбасига асосланиб.

Ўзбекистон Марказий банки сайтида эълон қилинган хабарга кўра,   АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2,48 сўмга ошиб, 10 минг 209,86 сўмни ташкил этди. 

Евро курси эса +125,05 сўмга ошиб, бир евро 12 минг 21,09 сўм қийматида белгиланди.

Бошқа хорижий вальюталарнинг янги қийматлари билан Марказий банкнинг веб-сайтида батафсил танишиш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net