Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида сақлаб қолди

12.06.2020 12:54

ТОШКEНТ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий банк хабарида келтирилишича, ушбу қарор инфляция прогнозининг барқарор пасайиш тренди шаклланиб бораётгани ҳамда иқтисодиётнинг тикланиш шароитида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш билан изоҳланади.

«Марказий банк инфляция прогнозининг пасайишидан келиб чиққан ҳолда, кейинги йиғилишларда асосий ставка даражасини пасайтириш эҳтимолини кўриб чиқмоқда», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, келгусида ҳам ҳукумат билан биргаликда 2023 йилга қадар инфляциянинг 5 фоизлик доимий мақсадли кўрсаткичига эришиш учун чоралар кўрилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net