Мамлакатимизнинг “BMB Trade Group” компанияси ?ндонезия ва Вьетнам бозорларининг импорт имкониятларини ўрганмоқда

01.07.2020 17:04

ТОШКЕНТ, 1 июль. /“Дунё” АА/. Бугун, 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан “BMB Trade Group” компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов билан мамлакатимизнинг ?ндонезиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Рўзиқулов ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“BMB Trade Group” компанияси хабарида келтирилишича, тадбир аввалида элчи У.Рўзиқулов Ўзбекистон билан ?ндонезия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, икки давлат бизнес доираларининг тўғридан-тўғри алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди.

Шу билан бирга, “BMB Trade Group” компаниясининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш борасидаги фаолияти алоҳида эътироф этилди.

Учрашув иштирокчилари пандемия шароитида  Ўзбекистон ва ?ндонезия маҳсулотларининг айрим турлари бўйича экспорт-импорт амалиётларини такомиллаштириш бўйича ўсиб бораётган талабларга алоҳида эътибор қаратилди.

Маркетинг тадқиқотларига кўра, ?ндонезия бозорида мош, узум, ўрик, шафтоли, анор, ёнғоқ ва тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талаб юқори. Ўз навбатида, “BMB Trade Group” компанияси вакиллари цитрус мевалар, кофе, чой, каучук каби мамлакатимизда эҳтиёж юқори бўлган ?ндонезия маҳсулотларини етказиб беришга тайёрлигини билдиришди.

Мулоқот чоғида зиёрат туризми соҳасида қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг ?ндонезиядаги элчихонаси Вьетнам Республикасида ҳам юртимиз манфаатларини ифода этади. Шу боис суҳбат асносида чой етиштириш, гуруч ва балиқ хўжаликларини ривожлантириш лойиҳаларини вьетнамлик тажрибали тадбиркорлар билан ҳамкорликда амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунида кўриб чиқилган инвестиция, экспорт ва туристик лойиҳаларни батафсил ўрганиб чиқиш мақсадида яқин вақтларда компания расмий вакилини ?ндонезияга юборишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net