Малайзиядан муносабат: Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланди

05.10.2021 18:29

КУАЛА-ЛУМПУР, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Малайзиядаги «Kingsley Strategic Institute» институти ижрочи директори Макс Сей Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 4 – 5 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган музокараларни «Дунё» АА учун шарҳлар экан, қуйидаги фикр-мулоҳазаларини баён этди:

- Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлик муносабатлари сезиларли даражада мустаҳкамланди. Шу ўринда икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги шахсий муносабатлар икки томонлама алоқаларнинг чуқурлашишига хизмат қилаётганини қайд этишни истар эдим.

Ўзбекистон ва Туркманистонда автомобилсозлик, электр техникаси саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг кўламини янада кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжуд, деб ҳисоблайман.

Шуни қайд этиш қувонарлики, томонлар икки мамлакат ҳудудларида қўшма корхоналар барпо этиш воситасида саноат кооперациясини ривожлантиришга ҳамда узлуксиз қўшимча қиймат занжирини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозирги мураккаб даврда бу жуда долзарб аҳамият касб этади, чунки коронавирус пандемияси натижасида маҳсулот етказиб беришнинг занжири жиддий зарбага учради.

?кки давлат ишбилармон доираларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш учун жозибадор шароитлар таъминланиши бўйича мунтазам мулоқотни яратиш юзасидан билдирилган таклифни олқишлайман. Бу  мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада кенгайтиришга кўмаклашиши аниқ.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net