Малайзиядан муносабат: ЕО?? доирасидаги иқтисодий интеграция мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажмининг ошишига ва уйғунлашган умумий бозор

12.12.2021 11:05

КУАЛА-ЛУМПУР, 12 декабрь. /«Дунё» АА/. Малайзия «Kingsley Strategic Institute» институтининг ижрочи директори Макс Сей “Дунё” ахборот агентлиги мухьирига Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлиси якунлари ва саммитда Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббуслар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини сўзлаб берди.

– Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕО??) кузатувчи давлат сифатида ушбу уюшма давлатлари ўртасида узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш бўйича аниқ ташаббусларни илгари сурмоқда, - деди у. -Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташкилот мамлакатлари рақобатбардошлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган рақамли иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш, инновациялар ва илғор IT-ечимларни ЕО?? маконига кенг жорий этиш зарурлиги, шунингдек, коронавирус пандемиясидан зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларининг босқичма-босқич тикланиши ва барқарорлиги ҳақидаги фикрларига қўшиламан.

Шу нуқтаи назардан, навбатдаги Евроосиё рақамли форумини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи алоҳида эътиборга лойиқдир. Бундай тадбирлар билим, тажриба ва илғор технологиялар алмашинувига, ЕО??га аъзо давлатлар IT-парклари ва марказлари ўртасида тизимли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Тошкент янги транспорт йўлакларини бунёд этиш ва логистика занжирларини ривожлантиришга ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Кейинги иқтисодий интеграция, шубҳасиз, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ошишига ва уйғунлашган умумий бозорнинг шаклланишига олиб келади, бу эса, ўз навбатида, ташкилотга аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини оширади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net