Малайзия компанияси билан банк ва транспорт соҳаларида тўлов карталарини ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди

25.05.2020 15:58

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. «Ўзелтехсаноат» уюшмасида Малайзиянинг «Percetakan Nasional Malaysia Berhad» компанияси билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири уюшма манбасига асосланиб.

Музокараларда истиқболда амалга оширилиши режалаштирилаётган янги истиқболли инвестиция лойиҳалари бўйича муҳокамалар олиб борилди.

Жумладан томонлар банк, савдо ва транспорт соҳаларида махсус тўлов карталарини ишлаб чиқариш, қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.

Таъкидлаш жоизки, PNMB 1888 йил полиграфия компанияси сифатида ташкил этилган. Айни пайтда компания нашриёт ва матбаа хизматларини кўрсатиш билан бирга, хавфсиз босма маҳсулотлар ва смарт-карталарни ишлаб чиқаради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net