Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан крипто-биржа савдоларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

23.11.2021 11:21

ТОШКЕНТ, 23 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан крипто-биржа савдоларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон резидентлари, норезидентлар крипто-активларни хорижий валютада сотиш ҳуқуқи сақлаб қолинган ҳолда, крипто-активларни крипто-биржаларда миллий валютага эркин алмаштириш, сотиш ва сотиб олиши мумкин. Шунингдек, юридик шахс ёки хусусий тадбиркорларга – Ўзбекистон резидентларига, хусусий токенларни чиқариш, крипто-биржаларда жойлаштириш ва муомалага киритиш ҳуқуқи тақдим этилмоқда.

Ўтгартиришларга кўра, крипто-биржаларга токенлар билан операцияларни амалга ошириш, шу жумладан токенларни чиқариш ва рўйхатдан ўтказиш, уларнинг айланмаси тартибини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Крипто-активлар нархи ўта ўзгарувчанлиги хавфи борлигини инобатга олган ҳолда, крипто-активларни танлаш ва танлов оқибатларига харидорларнинг ўзлари жавобгарлиги тўғрисидаги қоида киритилди.

Шу билан бирга, токенларни чиқариш, крипто-биржаларда чиқаришни рўйхатга олиш, жойлаштириш ва муомалага киритиш тартиби юзасидан талаблар белгиланди. Унга кўра, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва крипто-активлардан ноқонуний мақсадларда фойдаланишни олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон ҳудудида крипто-биржалар томонидан таъминланмаган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатга олиш ва жойлаштириш таъқиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net