Коронавирус пандемиясидан жабр кўрган корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун 200 миллион доллар ажратилиши режалаштирилган

02.01.2022 10:58

ТОШКЕНТ, 2 январь. /"Дунё" АА/. Коронавирус пандемиясидан жабр кўрган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларни айланма маблағлар билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги, улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг (О??Б) 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитини жалб этиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Norma.uz” электрон порталининг хабар беришича, 2021 йил 28 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун Осиё инфратузилма инвестиция банкининг кредит линиясини жалб этиш ва ундан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Бу борада ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Т?Ф) томонидан дастлабки келишувларга эришилди.

О??Б кредит линияси давлат кафолати остидаги бир неча траншларга асосланади, ҳар бир транш 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр, 6 ойлик Libor плюс йиллик 0,65 фоиз ставкаси билан амалга оширилади. О??Бнинг бошланғич ташкилий комиссияси ва кредит линиясининг фойдаланилмаган қисми учун йиллик комиссия 0,25 фоизни ташкил этади.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки О??Б кредит линиясининг қарз олувчиси ва кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига О??Б томонидан жалб қилинган маблағларни қайтариш билан боғлиқ харажатлар, жумладан, фоизлар, дастлабки бир марталик ташкилий комиссия ва мажбурият комиссиясини тўлаш, шунингдек, бошқа харажатларни ўз ҳисобидан тўлаш тавсия этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net