Келгуси беш йилда ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига 1,6 бараварга кўпаяди ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 4 минг

08.01.2022 10:29

ТОШКЕНТ, 8 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш вазифалари тақдим этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, лойиҳада  иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни – 1,6 баравар ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш учун замин яратиш режалаштирилмоқда.

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва йиллик инфляция даражасини 2023 йилгача босқичма-босқич 5 фоизгача пасайтириш, давлат бюджети тақчиллигини қисқартириш ва 2023 йилдан Я?Мга нисбатан унинг 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминланади.

Шунингдек, ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизини «Фуқаролар бюджети» дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни ташкил қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, давлат қарзини бошқаришда йилига янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 миллиард доллардан ошиб кетмаслиги назарда тутилмоқда.

Фармон «Йўл харитаси»нинг 22-мақсадиди миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга оширишга оид таклифлар илгари суриляпти.

Унга кўра, саноатнинг етакчи тармоқлари ва иқтисодиётни янада либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнларини якунлаш режалаштирилмоқда.

Энергия ресурслари ва табиий газ бозорларини эркинлаштириш соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш бўйича  ижтимоий истеъмол нормалари киритилади.

Яна бир муҳим масала. ?қтисодиёт тармоқлари ва аҳолига нефть-газ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминланади.

Республика миқёсида мис ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш орқали юқори қийматли 8 миллиард долларлик тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, уларнинг ҳажми 2 мартага кўпайтирилади.

Металлургия соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмлари олтин ва кумуш бўйича мос равишда 26 ва 42 фоизга, мис ва қора металл бўйича 2 бараварга оширилади.

Кимё ва газ-кимёси соҳаларини ривожлантириш ва табиий газни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга етказиш орқали кимё саноатида 2 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Автомобиль саноатида кооперацияни янада ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга, экспорт ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мақсад қилиняпти.

Қишлоқ хўжалиги ва фермер хўжаликларини зарур техникалар билан таъминлаш мақсадида Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқаришини ягона саноат кластери шаклида ташкил этиш вазифаларини адо этиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш бўйича қуйидаги  вазифалар амалга оширилади:

- қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш;

-тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга (13 млрд. доллар) кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини 3 бараварга (20 минг доллар) ошириш;

-чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 3,2 бараварга кўпайтириш;

-фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баравар кўпайтириш ва маҳаллий бозорни таъминлаш даражасини 80 фоизга етказиш;

 -электротехника саноатида юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга ва экспортини 3 бараварга ошириш;

-мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,8 баравар ва экспорт ҳажмини 3 баравар кўпайтириш;

-озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш;

-йирик саноат тармоқлари ва ҳудудий корхоналар ўртасида саноат кооперацияни ривожлантириш;

-саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш дастурларини кенг жорий қилиш ва бошқалар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net