«Жартепа чегара» божхона пости экспорт-импорт тартибидаги юклар ҳаракати учун очилди

08.01.2021 15:26

ТОШКЕНТ, 8 январь. /«Дунё» АА/. Ургут туманида Тожикистон билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости экспорт-импорт тартибидаги юклар ҳаракати учун очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан Республика махсус комиссиясининг 2020   йил 30 апрелдаги баёни билан юк автотранспорт воситалари Тожикистонга фақатгина «Сариосиё», «Ойбек» ва «Плотина» чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланган эди.

Бу ўз навбатида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг экспорт товарларини олиб чиқишида ноқулайлик туғдириши билан бир вақтда товарларни олиб кирилишида қўшимча вақт ва харажат сарфлашига олиб келиб, маҳсулотларнинг таннархига таъсир кўрсатаётган эди.

Ушбу ҳолатларни инобатга олган Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси Ургут туманида Тожикистон билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яна ўз фаолиятини бошлашига Республика махсус комиссиясидан рухсат олинди.

Пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши белгиланган.

Эндиликда тадбиркорлик субъектлари мазкур пост орқали ўз товарларини қўшни давлатга муаммосиз экспорт қилишлари ёки товарлар импортини амалга оширишлари мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net