Жанубий Корея–Ўзбекистон бизнес уюшмаси раҳбарлари: Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган Корея Республикаси компаниялари учун кўприк вазифасин

30.08.2020 15:59

СЕУЛ, 30 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон, Марказий Осиё ?пак йўлининг марказий қисмида жойлашган. Мамлакат табиий ресурсларга бой ва юқори потенциалга эга.  Ўзбекистон янги бозор сифатида Корея Республикаси компанияларининг эътиборни доимо ўзига жалб қилиб келмоқда. Жорий йил май ойида икки мамлакат ўртасидаги савдо алмашинуви учун кўприк бўлиб хизмат қиладиган Жанубий Корея–Ўзбекистон бизнес уюшмаси иш бошлади. Хўш, Ўзбекистонда Корея Республикаси компаниялари қандай қилиб янги ўсишга эришишлари мумкин?  Яқинда Корея Республикаси телевидениясида намойиш этилган кўрсатувда Жанубий Корея–Ўзбекистон бизнес уюшмаси раиси Ким Ёнг Гу ва унинг ўринбосари Ким Чанг Гон билан ушбу мавзуда суҳбат ташкил этиди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Уюшма раиси ва унинг ўринбосари кўрсатув давомида саволларга батафсил жавоб берди.

— Жаноб Ким Ёнг Гу ва жаноб Ким Чанг Гон биргаликда Жанубий Корея–Ўзбекистон бизнес уюшмасини ташкил этдингиз, ушбу уюшманинг фаолияти ҳақида тўхталсангиз? Нима мақсадда уюшма ташкил этилди?

Ким Ёнг Гу:

— Бизнинг уюшмамизга Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алмашинув, шунингдек, сармоя киритиш учун кўприк бўлиб хизмат қилиш мақсадида асос солинди. 2020 йил 2 апрелдан бошлаб, у Корея Республикаси Савдо-саноат ва энергетика вазирлигининг тасдиғига асосан ташкил этилди.

— Ўзбекистон қандай давлат? Нима учун аянан Ўзбекистонда бизнес юритишим керак деб ўйлагансиз?

Ким Чанг Гон:

— Ўзбекистон Жанубий Кореяликлар учун ҳали ҳам тўлиқ таниш бўлмаган яъни Собиқ Совет ?ттифоқидан ажралиб чиқиб мустақилликга эришган Марказий Осиёнинг бешта давлатидан биридир. Ўзбекистонда 200 мингга яқин корейс миллатига мансуб кишилар истиқомат қилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Жанубий Корея тўлқинига бошқа минтақаларга қараганда қизиқиши кучли бўлган мамлакатдир. Яна шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Корея Республикаси ҳукумати томонидан илгари сурган янги Шимолий Сиёсатнинг маркази дея оламан. 2017 йилдан Ўзбекистонда янги раҳбар бошқаруви остида ҳозирда фаол ислоҳотларни амалга оширмоқда. Биринчидан, Ўзбекистон “Post China” ролини бажарган баъзи Жануби-Шарқий Осиё давларлардан фарқли ўлароқ, хорижий капитални жалб қилишни жадал тарғиб қилмоқда. Сармоя киритган чет эл компаниялари, ҳусусан, Жанубий Корея компанияларига жуда кўп имтиёзларни тақдим этмоқда. Хусусан, экспорт учун божхона тўловларидан озод қилиш ва инвестиция миқдорига қараб корпоратив солиқни камайтириш каби бир қатор имтиёзлар мавжуд.

?ккинчидан, Ўзбекистонга хорижий компаниялар сармоя киритса, улар учун ердан фойдаланишни камида 30 йил давомида бепул тақдим этмоқда.

Турли хил инфратузилмалар ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Ўзбекистондаги ички бозор ҳам етарлича потенциалга эга деб ўйлайман. Шу билан бирга, Ўзбекистон Марказий Осиё, Жанубий–Ғарбий Осиё ва Шарқий Европа бозорларига кира оладиган географик жиҳатдан жуда қулай минтақадир.

— Гапларингизни тинглаганимдан сўнг, Ўзбекистон чет эл компаниялари учун очиқ деган хулосага келдим. Жунабий КореяЎзбекистон бизнес уюшмасининг ташкил этилганига мана 3 ойча бўлибди. ?лтимос, ушбу муҳитда қандай ишлар билан машғул эканлигингиз ҳақида бизни таништирсангиз.

- Корея Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдо алмашинувини ривожлантириш ва фаоллантириш мақсадида, Ўзбекистон томони аллақачон 2018 йил ноябрь ойида ўз савдо ваколатхонасини тузган.

— Кореядами?

Ким Ёнг Гу:

— Ҳа, Жанубий Кореяда. Жанубий Кореяда шунга ўхшаш расмий канал каби ҳукумат қўмитаси деярли йўқ. Демак, Ўзбекистонга сармоя киритадиган компаниялар ёки жисмоний шахсларга ёки сармоя киритишга қизиққан компаниялар учун иқтисодиётни тиклашда фойдамиз тегиши ва мамлакатимиздаги шахслар ва компаниялар бизга аъзо бўлиб, турли хил масалаларда ёрдам олишлари режалаштирилган.

— Суҳбатдан кўриниб турибди КореяЎзбекистон бизнес уюшмасига аъзо бўлганлар кўплаб имтиёзлардан фойдаланиши мумкинга ўхшайди. Хўш, қандай қилиб уюшмага аъзо бўлишим мумкин?

Ким Чанг Гон:

— Аъзолар учун махсус чекловлар йўқ. Авваламбор, Ўзбекистонга бўлган қизиқишингиз ва меҳрингиз бўлиши керак деб ўйлайман. ?мтиёзларга келсак айтиб ўтганимдек, маҳаллий компанияларнинг янги ривожланаётган бозорларга кириши турли хатарлар мавжудлиги ҳақиқат. Шу сабабли, бизнинг уюшмамиз турли хил расмий каналлар, хусусан Ўзбекистондаги турли тармоқлар ва каналлар орқали ишончли бўлган турли хил хизматларни уюшмамиз аъзоларига тақдим этамиз. Хусусан, уюшмамизда Ўзбекистон расмий ходимлари биргаликда фаолият юритишмоқда.  Шундай қилиб, биз бир йўналишда Ўзбекистон ҳукуматининг асосий идоралари билан узлуксиз алоқа қилиш орқали турли хил ёрдамларни тақдим этамиз. Шу нуқтаи назардан айтмоқчиманки, Жанубий Кореяда Ўзбекистонга мана шунга ўхшаш турли хил расмий хизматларни кўрсатадиган ягона уюшма бу Корея-Ўзбекистон уюшмаси деб айта оламан.

— Раис жаноблари, ундай бўлса сиз қандай бизнес йўналишини ишончли деб ҳисоблайсиз?

Ким Ёнг Гу:

—Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Кореянинг 600 га яқин компаниялари фаолият юритиб келмоқда. Аммо, истиқболли тармоқлар ҳақида гап кетганда, бу албатта манба бўлиши керак. Лекин, Ўзбекистонда саноат тузилмаси ҳали ҳам енгил саноатга асосланганлиги сабабли енгил саноат соҳасига кириш фойдали деб ўйлайман, Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган Корея компаниялари учун кўприк вазифасини бажармоқчимиз.

— Жаноб раис, сиз Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати томонидан чет элликларга бериладиган энг юқори нишонни олганингиз ҳақида эшитдим. Бундан ташқари, ўтган йили Ўзбекистонда вольфрам конини қазиб олиш бўйича 2 триллион вонлик лойиҳасини қўлга киритганингиздан ҳабарим бор. Бунга қандай эришдингиз?

Ким Ёнг Гу:

— Ушбу ҳудуд Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан тахминан 750 км шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, захиралар қиймати тахминан хозирги бозор нарҳида 2 триллион вонга тенг. Ушбу вольфрамни ишлаб чиқариш ҳуқуқини таъминлаш жуда мазмунли. Сабаби, мамлакатимизда вольфрам илгари ишлаб чиқарилган, ҳозир эса у умуман ишлаб чиқарилмайди. Мамлакатимизда вольфрамни қайта ишлаш корхоналари 25 та.  Уларнинг 20 фоизи дунёда жуда машҳур компаниялардир.

— Раис ўринбосарига келсак, мен сизнинг Ўзбекистон Бош вазирининг савдо ва инвестициялар бўйича маслаҳатчиси сифатида хизмат қилаётганингиздан ва ҳатто фахрий фуқаролик картаси билан тақдирланганингиздан хабардорман. Ушбу махсус ришталарнинг бошланиши қандай бўлган ва сизнинг чет элда юритаётган муносабатларингизнинг асосий сири нимада?

Ким Чанг Гон:

— Мен дастлаб 2007 йилда Ўзбекистонга борганман. Мана орадан аллақачон 13 йил ўтиб кетибди. Чин маънодаги ришталарни 2016 йилда жанубий Кореядаги Ўзбекистоннинг фахрий консули сифатида тайинланганнимдан сўнг Корея Республикасидаги Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси ҳурматли Виталий Фен билан биргаликда 2 мамлакат иқтисодиётига турли хил қўллаб қувватлаб, фуқаро дипломатиясини ривожлантириш учун ўз кучимизни сарфлаб, бир қатор алоқаларни ўрнатдик. Бундан ташқари, ўз бизнесимни маҳаллий миқёсда тарғиб қилишнинг муҳим қисми сифатида маҳаллийлаштиришга эътибор қаратдим. Айниқса, биз маҳаллий аҳоли билан ишлашимиз кераклиги сабабли мен маҳаллий аҳоли билан уйғунлик ва ҳамжиҳатлик жуда муҳим деб ўйлайман. Мен ушбу қисмга қаттиқ эътиборимни қаратдим ва ўз бизнесимни барқарорлаштирганимга 10 йилдан ошди, ишимни ҳамжиҳатлик билан юритаяпман.

— Ўзбекистон билан эркин савдо шартномаси илгари сураётганини эшитдим. Жаноб раис ўринбосари, айтингчи ҳозирда бу ҳолат қай даражада кўриб чиқилди?

Ким Чанг Гон:

— ?кки мамлакат ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажмига назар ташласак, ўтган йил 2019 йилга келиб бу кўрсатгич тахминан 2,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу Жанубий Кореянинг савдо қолдиғи 2 миллиард доллардан ошди. Бу жуда жиддий мувозанат эмасми?

Ушбу номутаносибликни бартараф этиш учун Ўзбекистон ҳукумати Корея Республикси ҳукуматига эркин савдо шартномаси чекловларини киритди ва Ўзбекистон ҳам янги ҳукумат томонидан илгари сурилаётган Янги Шимолий Сиёсатига мувофиқ Евроосиё қитъасига кириб бориши керак. Шунинг учун, ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказда бўлганлиги сабабли, Корея Республикаси ҳукумати Ўзбекистон билан эркин савдо шартномасини имзолаш орқали Евроосиё қитъасига ўтиш имкониятини тайёрлаш учун жуда кўп ҳаракат қилмоқда. Муҳокамалар вазирлар орқали давом этмоқда. Ушбу ҳужжат, жорий йил Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига расмий ташрифи давомида иккала мамлакат раҳбарлари томнидан имзолаш арафасида эканлиги ҳақида ҳабарим бор. Бизнинг бизнес уюшмамиз ҳам ушбу муҳокамада иштирок этмоқда, турли кўмакларни бериб келмоқдамиз.

— Корея–Ўзбекистон бизнес уюшмасининг келгусидаги режалари қандай Қандай уюшма сифатида из қолдиришни истайсиз? Раис жаноблари сизнинг фикрингиздан бошласак.

Ким Ёнг Гу:

— Айни пайтда Корея Республикаси ва Ўзбекистоннинг дипломатик муносабатлари стратегик шериклик сифатида экани бизга маълум. Шунинг учун, келажакда бу икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар янада мустаҳкам бўлишига умид қиламан. Ўзбекистон Жанубий Корея иқтисодиёти алмашинуви орқали фойда олади. Бундан ташқари икки томонлама ҳамкорликдан Корея Республикасига наф бор деган умиддаман. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг ривожланган давлатга айланишини ва бизнинг уюшмамиз фаол равишда Ўзбекистонга борадиган компанияларни ёки Ўзбекистондан мамлакатимизга келишни истаган компанияларга етакчилик қилишига фаол ёрдам бериш орқали қўллаб-қувватлашни истаймиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net