Жанубий Кореянинг «KOICA» халқаро ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

07.07.2020 14:14

СЕУЛ, 7 июль. /«Дунё» АА/. Кеча, 6 июль куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари —инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги «KOICA» президенти билан молия-техникавий ҳамкорлик ва уни яқин истиқболда кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон томони Агентликнинг Ўзбекистондаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларни амалга оширишда қўшаётган салмоқли ҳиссасини таъкидлади. Республикада «KOICA» ваколатхонаси очилганидан бери миқдори 107 миллион долларга тенг бўлган 31 та лойиҳа амалга оширилди, Жанубий Кореяда Ўзбекистон мутахассислари учун 2 мингдан ортиқ стражировка ўташи ташкил этилди ҳамда соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари, коммунал хизматлар, қишлоқ ва сув ҳўжалиги, энергетика ва транспорт соҳаларида 500 дан ортиқ эксперт-кўнгиллилар ташриф буюрди.

Учрашувда жорий ҳамкорликнинг фаол суръатлари қайд этилди. Ҳозирги вақтда 2016 - 2020 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик стратегияси доирасида Республикада 30 миллион АҚШ доллари миқдорида 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунда жорий йилнинг  иккинчи ярим йиллигида таълим, соғлиқни сақлаш, сув ресурсларини бошқариш ва давлат бошқаруви каби устувор йўналишларда 27,5 миллион АҚШ доллар миқдоридаги 3 та янги лойиҳани ишга туширилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг апрель ойида Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида ?ТСВ ва «KOICA» ўртасида имзоланган 2020-2022 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли Дастурни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган изчил қўшма ишлар туфайли 45,5 миллион доллар миқдоридаги 5 та лойиҳа маъқулланган.

Музоракараларда ушбу йўналишда режалаштирилган лойиҳаларни муваффақиятли ва ўз вақтида амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Мисол тариқасида жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида очилган Кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа лойиҳалар муваффақиятли фаолият юритиши мақсадида Жанубий Корея мутахассисларини грант маблағлари ҳисобидан жалб қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг «KOFIH» халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси билан бирга сифатли тиббий хизмат ва беморларнинг хавфсизлик тизимлари соҳасида ўқув дастурларини ташкил қилишни назарда тутган 2021-2024 йилларда Ўзбекистон Тиббиёт ходимларининг малакасини ҳар томонлама ошириш дастурини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Агентлик томонидан тасдиқланган бир қатор бошқа лойиҳалар, шу жумладан, қиймати 14 миллион АҚШ долларига тенг «Урганч шаҳрида Профессионал таълим марказини ва Миллий малака тизимини яратиш», шунингдек, қиймати 5,5 миллион АҚШ доллар бўлган «Бизнес-инкубаторлар тармоғини яратиш ва Ўзбекистонда тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантириш» каби лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишни жадаллаштириш учун истиқболли механизмлар алоҳида муҳокама қилинди. Шунда, асосий урғу нафақат ёш мутахассисларни профессионал таълим билан таъминлаш, балки уларни кейинчалик ишга жойлаштириш механизмларига ҳам қаратилади.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг илғор тажрибаси ва технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун Жанубий Кореянинг етакчи компанияларини жалб қилишда «KOICA»нинг кўмаги тўғрисида келишувга эришилди.

Умуман олганда, томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлаб, алоҳида лойиҳаларни амалга оширишдан устувор соҳаларда барқарор тизимларни яратишга йўналтирилган комплекс ечимларни биргаликда амалга оширишга босқичма-босқич ўтиш зарурлиги ҳақидаги умумий фикрга келдилар.

Учрашув якунида томонлар «KOICA»нинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича келгуси қадамларни белгилаб, ушбу йўналишда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net