Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятини ўрганмоқда

02.07.2020 17:05

ТОШКЕНТ, 2 июль. /«Дунё» АА/. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасида Жанубий Кореянинг «Dong-A Electric» компанияси билан онлайн шаклда музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири уюшма манбасига асосланиб.

Музокараларда томонлар Ўзбекистонда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан фикр алмашди.

Жанубий Кореянинг «Dong-A Electric» компанияси катта ижрочи директори Ким Тэ Унинг таъкидлашича, лойиҳа доирасида компания томонидан тегишли маркетинг изланишлар олиб борилган. Айни пайтда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган электротехника маҳсулотларини нафақат ички бозор балки ташқи бозорларга экспорт қилиш имкониятлари ўрганилмоқда.

Маълумот учун, «Dong-A Electric» компанияси 1955 йилда ташкил топган бўлиб, дастлабки фаолияти давомида асосан кимё саноати маҳсулотларини ишлаб чиқарган. 1977 йилдан бошлаб эса электротехника саноати маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлаган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net