Жанубий Корея компанияси «Қўқон Сити» ва Самарқанд вилоятида умумий қиймати 800 миллион долларга тенг бўлган халқаро стандартлардаги голь

11.02.2021 17:10

СЕУЛ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Виталий Фен Жанубий Кореянинг «Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси раиси Чой Ëнг Сон билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистонда «Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси билан биргаликда ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди ва биргаликда амалга ошириш бўйича кейинги чора-тадбирлар келишиб олинди.

Учрашув аввалида Чой Жунг Сон Ўзбекистондаги шериклар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор бўлган Жанубий Корея компанияларининг ташаббусларини доимий қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди. У Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тузилган бош ижрочи директор Чой Мун Гью бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳнинг доимий фаоллигини таъкидлади. 2018 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли бозор, қонунчилик ва республикадаги хорижий инвесторлар учун шарт-шароитларни ўрганиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Чой Ёунг Сон амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб, «Қўқон Сити» ҳудудида замонавий кўп хонадонли турар-жой мажмуаларини қуриш бўйича олиб борилаётган музокаралар тўғрисида маълумот берди.

Ушбу инвестиция лойиҳасини Қўқон шаҳрида умумий майдони 34 гектар бўлган майдонда амалга ошириш режалаштирилган.

«Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси делегацияси 2020 йил ноябрь ойида Фарғона вилоятигда бўлди ва ички уй-жой бозори ҳолатини батафсил ўрганиб чиқди. Қурилиш материалларини етказиб берувчилар, лойиҳалаш институтлари билан учрашув ва музокараларда қатнашди, шунингдек ушбу лойиҳа учун ажратилган ҳудудни кўздан кечирди. Жанубий Корея компанияси раҳбари у ва унинг компанияси бундан кейин ҳам ушбу муҳим лойиҳани ҳар томонлама тарғиб қилиш ниятида эканини билдирди

«Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd.»  Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги билан мамлакатимизда «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ, «Тошуйжойилити» АЖ ва «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ негизида қўшма лойиҳалаш институтини яратиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Бу институт МДҲда ягона бўлади. Ҳозирда томонлар ушбу учта лойиҳалаш ва тадқиқот институтларининг фаолият кўлами, асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида фикр алмашишни давом эттирмоқда. Чой Ён Сон яқин келажакда Жанубий Корея тарафи томонидан юқоридаги лойиҳалаш институтларидаги давлат улушини сотиб олишнинг аниқ босқичлари кўриб чиқилишини маълум қилди.

«Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси раҳбари шунингдек, Самарқанд вилоятида умумий қиймати 800 миллион долларга тенг бўлган замонавий халқаро тоифадаги гольф мажмуаси лойиҳасини амалга оширишга эътибор қаратди. Ушбу инвестициявий лойиҳа 270 гектар майдонда бунёд этилади.  Бу ерда замонавий гольф майдончаси ва ташриф буюрувчилар учун турар-жой бинолари (194 гектар), халқаро мактаб (6 гектар), савдо-кўнгилочар комплекс ва кўргазма заллари (7 гектар),   замонавий кўп қаватли турар-жой мажмуаси (55 га) ва унга қўшни бошқа инфратузилма объектлари қурилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳанинг концепцияси 2019 йил ноябрь ойида «Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd.»  компанияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовга тақдим этилган. Компания раҳбариятининг фикрига кўра, ушбу лойиҳани амалга ошириш Самарқанднинг сайёҳлик салоҳиятини сезиларли даражада оширади. Чой Юнг Сон қурилиш ишларининг эрта бошланиши учун Ўзбекистон томонининг ижобий жавобини кутаётганини билдирди.

Ушбу учта лойиҳани тўғридан-тўғри сармоялар ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилганлиги алоҳида таъкидланди. Чой Ён Сон бош ижрочи директор Чой Мун Гю бошчилигидаги делегацияни 2021 йил 12-19 февраль кунлари ўзбекистонлик ҳамкорлар билан фаол музокараларни давом эттириш учун Ўзбекистонга юбориш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.

Мулоқот давомида Чой Ён Сон узоқ муддатли шериклик ўрнатиш учун Ўзбекистонни танлаганини алоҳида таъкидлади. У шунингдек, ушбу танловга Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар сабаб бўлганини айтиб ўтди.

Жанубий кореялик шерикнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар ва бизнес учун барча шароитлар яратилган. Бундан ташқари, 2021 йил январь ойида бўлиб ўтган олий даражадаги онлайн-саммит натижалари яна бир бор икки давлат раҳбарлари ўртасидаги юқори даражадаги ишончни, шунингдек, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ўзаро алоқалар ривожланиб бораётганлигини кўрсатди. Ўзбекистон бозори хорижий инвесторлар учун катта имкониятлар очмоқда ва «Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси республика билан сармоявий ҳамкорликни фаол равишда ривожлантиришда давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net