Жанубий Корея компанияси Бухорода ўз фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдор

05.01.2021 09:50

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Бухоро вилоят ҳокимлигида  Корея Республикасининг «POSCO International textile LLC» компанияси вакиллари билан мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бухоро вилоят ҳокимлиги манбасига кўра,  Жанубий Корея компанияси вакили   Ли Джей Сонг  бир неча йиллик самарали ҳамкорлик ҳақида тўxталиб, бевосита вилоят ҳокимлиги томонидан яратиб берилаётган шарт-шароит ва қулай ишбилармонлик муҳити учун миннатдорлик билдирди.

«POSCO International textile LLC» компанияси томонидан вилоятда ташкил этилган ип йигирув ва тўқимачилик фабрикасида айни пайтда 700 нафардан ортиқ  маҳаллий ишчи-мутаxассис меҳнат қилмоқда. Фабрикада бир кунда 50 тонна паxта толаси қайта ишланиб, ип-калава тайёрланади. Натижада йилига қарийб 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот Россия, Хитой, Туркия каби давлатларга экспорт қилинмоқда. 

Учрашувда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов xорижий ҳамкорлар томонидан амалга оширилаётган муваффақиятли лойиҳаларни эътироф этди. Шунингдек, паxта толасини қайта ишлаш фаолиятни кенгайтирган ҳолда вилоятда енгил саноатда полиестер ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, «Bukhara City» турар жой ва ишбилармонлик мажмуасига,  шунингдек, Пешкў ва бошқа туманлардаги ерости қазилма ресурсларини ўзлаштириш лойиҳаларига иштирок этиш таклифларини билдирди.

Компания вакили  жиддий бизнес ҳамкорликка киришиш ва билдирилган лойиҳаларда иштирок этишдан  манфаатдор эканини  қайд этди.

Учрашув якунида Жанубий Корея томони билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида келгуси вазифалар режаларини ишлаб чиқиш ва мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net