Жаҳон банкининг тараққиёт сиёсати ва ҳамкорлик алоқалари бўйича бошқарувчи директори билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтди

06.02.2021 16:17

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Молия вазирлигида Жаҳон банкининг тараққиёт сиёсати ва ҳамкорлик алоқалари бўйича бошқарувчи директори Мари Пангесту билан  онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, молия вазири Темур ?шметов, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев, шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков иштирок этди.

Томонлар Жаҳон банкининг таҳлилий, тадқиқот ва маслаҳат маҳсулотлари ва хизматларининг мамлакатимизда ислоҳотлар амалга ошириш жараёнида тутган ўрни ҳақида суҳбатлашди.

Банкнинг турли ижтимоий-иқтисодий соҳалар, хусусан, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилишдаги молиявий-техникавий кўмаги ҳам иштирокчилар томонидан таҳлил қилинди. Юқорида қайд этилган маҳсулот ва хизматлар Ўзбекистонда рақобатбардош ҳамда барқарор бозор иқтисодиёти шаклланишида ўз ҳиссасини қўшаётгани таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net