?ТСВда биринчи ярим йиллик якунлари бўйича инвестиция ва ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари ва саноатни ривожлантириш масалалари муҳока

09.07.2021 11:50

ТОШКЕНТ, 9 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инвестиция ва ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари, шунингдек, маҳаллий саноат ва кооперация алоқаларини жадал ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълум қилишича, йиғилишда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди. Вилоят даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари тадбирда видеоконференция алоқа орқали қатнашди.

Йиғилишда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, тўқимачилик, электротехника, чарм-пойабзал, фармацевтика, автомобилсозлик ва заргарлик саноати, ипакчилик тармоғи, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги ишларни янада кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ҳар бир алоҳида тармоқ доирасида юқори иқтисодий самарага эга бўлган ва тармоқ ичида ҳамда тармоқлараро кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва юқори сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга қаратилган янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаш вазифалари қўйилди.

Яқин вақт ичида тармоқ бирлашмалари раҳбарлари тармоқларнинг ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилиб, тизимли муаммоларни аниқлайдилар ва маълум бўлган муаммоларнинг аниқ ечимларини ўз ичига олган, шунингдек, тармоқларни ривожлантиришга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқадилар.

Хўжалик бирлашмалари раҳбарлари қисқа муддатларда тармоқларнинг бугунги ҳолатини чуқур таҳлил қилиб, тизимли муаммоларни аниқлайди ҳамда аниқланган муаммоларнинг аниқ ечимларини ўз ичига олган ушбу тармоқларни ривожлантириш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқади.

Мутасадди раҳбарларга экспорт ҳамларининг қўшимча ўсишини таъминлаш учун қўшимча заҳираларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Шунингдек, тармоқлар кесимида Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури ва ҳудудий инвестиция дастурлари ижроси танқидий кўриб чиқилди. Тасдиқланган лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш ва тегишли ишлаб чиқариш объектларини фойдаланишга топшириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунлари бўйича мутасадди раҳбарларга белгиланган вазифалар доирасида қўшимча манзилли топшириқлар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net