?ТСВ: Тошкентда Республика тармоқлараро саноат ярмаркасига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

14.12.2021 17:30

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасига ташриф буюриб, шу йилнинг 14 декабридан 18 декабрига қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика тармоқлараро саноат ярмаркасига тайёргарлик ишлари билан танишди ҳамда тадбирда иштирок этадиган вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, холдинг компаниялари ва ҳудудий ҳокимликлар раҳбарлари билан унинг бир қатор ташкилий ва мазмундорлиги масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра, ярмарка ҳудудини кўздан кечириш давомида тадбирга тайёргарлик даражасини ошириш, унинг бизнес дастурини бойитиш, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларни қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва ички бозорда харидоргир маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни назарда тутган ҳолда ярмарканинг натижадорлигини таъминлаш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Хусусан, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги ?нвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига тармоқлар ва ҳудудлар учун саноат салоҳияти, ички бозор шароитлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг хомашё ва бутловчи қисмларга бўлган эҳтиёжларини чуқур таҳлил қилиш асосида шаклланган аниқ инвестициявий таклифларни ва уларнинг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини тайёрлаш топширилди. Бу кўргазма доирасида тадбиркорлар ва лойиҳаларнинг бўлажак инвесторлари билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда муайян лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлларини батафсил муҳокама қилиш имконини беради.

Тармоқ бирлашмалари ва ҳудудий маъмуриятлар раҳбарларига ҳар бир йўналиш бўйича инвестициявий ва саноат салоҳиятини очиб берувчи мультимедиа – ахборот материалларини тайёрлаш, шунингдек, мақсадли аудитория билан интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик қилиш зарурлиги бўйича кўрсатмалар берилди. Тадбирни кенг ёритиб бориш ва уни ?нтернет ресурслари ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари орқали фаол тарғиб қилиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир иштирокчилари ва меҳмонларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўзда тутилган барча санитария-эпидемиология тадбирларига риоя этиш зарурлиги алоҳида тартибда таъкидланди.

Тадбирнинг юқори натижадорлигини таъминлаш мақсадида уни мазмундор ҳамда юқори ташкилий даражада ўтказиш муҳимлигига урғу берилди. Ярмарка ишлаб чиқарувчилар учун бевосита алоқалар ўрнатиш, ўзларига мос истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш, уларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш, бизнес-режалар ва техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишда кўмак олиш, молиялаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларга эришиш мумкин бўлган ягона маконга айланиши лозимлиги қайд этилди.

Тадбир саноат ривожига ва мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларига илғор ишлаб чиқариш технологияларини жадал жорий этишга туртки бериши ҳамда келажакда Ўзбекистон саноат доиралари учун доимий платформага айланиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net