?ТСВ: Тошкентда инвестициялар ва ташқи савдо соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар бошланди

27.12.2021 09:44

ТОШКЕНТ, 27 декабрь. /«Дунё» АА/. Тошкентда ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ)нинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Вазирлик  маълумотига кўра, янги интерфаол шаклда ташкил этилган семинарлар «Замонавий менежмент ва бизнесни янада ривожлантириш факторлари», «Жамоа бўлиб ишлаш ва бошқа ресурсларни оптимал бошқариш аспектлари», «?нвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш бўйича илғор ва инновацион методологиялар», «Ҳудудларни ривожланишда йирик инвесторларнинг ўрни» каби йўналишларда ўтказилмоқда. Курсларда вазирликнинг барча 221 ҳудудий бўлинмасининг раҳбарлари қатнашмоқда. Улар бир вақтнинг ўзида мамлакатимиз вилоятлари, туманлари ва шаҳарлари даражасидаги ҳокимларнинг ўринбосарларидир.

Маъруза ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти ҳамда бизнес, инвестициялар ва савдо соҳасидаги етакчи мутахассислар, шу жумладан «Korzinka.uz» чакана савдо тармоғи, «Ernst & Young» аудиторлик-консалтинг компанияси, Германиянинг «SAP» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, «М-Фактор» бизнес-маркази, «Бизнес Квадрат» ва «Юксалиш» ўқув маркази, шунингдек, «Cambridge International college and Unversity» хусусий мактабининг раҳбарлари жалб этилди.

Тингловчилар «case study» шаклида инвесторлар ва инвестициявий лойиҳалар ташаббускорлари билан ишлаш, бизнес-музокаралар олиб боришнинг илғор хорижий тажрибалари, ҳудудларга инвестициялар жалб қилишнинг амалий жиҳатлари, инвестициявий лойиҳалар ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, SWOT-таҳлилини ўтказиш, ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун рақамлаштириш компонентларини киритишнинг замонавий усулларини ўрганмоқдалар. Ҳудудларнинг инвестициявий фаоллигини ривожлантириш ва ошириш мақсадида ташкил этилган лойиҳа гуруҳлари ва лойиҳа офислари ишини йўлга қўйиш ҳамда инвестициявий лойиҳалар ташаббускорларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳам алоҳида тренинглар ўтказилмоқда.

Тренингнинг биринчи кунида тингловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда семинар иштирокчилари ўзларининг фаолияти жараёнида амалиётда дуч келадиган долзарб масалалар ва муаммолар муҳокама қилинди. Хусусан, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро муносабатлар, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этишнинг энг самарали механизмлари, саноат ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш тамойиллари кўриб чиқилди.

Лойиҳа гуруҳлари томонидан ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини чуқур таҳлил қилиш, мавжуд ишлаб чиқариш ва логистика инфратузилмасини ўрганиш ва бозор шароитларини ҳисобга олган ҳолда инвестиция ғояларини шакллантиришни назарда тутадиган "қуйидан юқорига" тамойили асосида қурилган инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизимини амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг малакасини ошириш бўйича амалий ўқув семинарлари жорий йилнинг 29 декабрига қадар давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net