?ТСВ: Сўнгги тўрт йилда Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокидаги корхоналар сони 86 тадан 267 тага ошди

04.12.2020 09:58

ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон Ҳукуматлараро комиссиясининг (ҲК) 12-йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестиялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Учрашув Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ва Ҳиндистон Республикаси савдо ва саноат вазирининг ўринбосари Бидют Бехари Суэйн раислигида бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-логистика соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, пандемия билан боғлиқ глобал инқирознинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Томонлар инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш тенденциялари кузатилганлигини мамнуният билан қайд этдилар. 2019 йилда жалб қилинган ҳинд инвестициялари ҳажми 17%, ўзаро савдо айланмаси эса 24% ўсди. Сўнгги 4 йил ичида Ҳиндистондаги етакчи компаниялар, жумладан, «Cadila Pharmaceuticals Ltd», «Minerva Worldof Knowledge», «Lake City Township», «Metric Ventures» билан муваффақиятли ҳамкорлик қилинганлиги сабабли, Ўзбекистонда  Ҳиндистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 86дан 267 гача ошганлиги ҳам таъкидланди.

Тадбир ва кун тартибидаги асосий масалалар бўйича фикр алмашиш давомида ҳар икки томон соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, енгил саноат, шунингдек, банк-молия секторида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қатъий содиқлик билдирди.

Самарали ишлаётган ҲК механизми олий даражадаги тадбирлар давомида эришилган келишувларнинг амалий бажарилишини жадаллаштиришга, шунингдек, Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида махсус стратегик шерикликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга ва икки томонлама кун тартибини амалий мазмун билан тўлдиришга ёрдам бериши таъкидланди.

Йиғилиш давомида Ҳиндистоннинг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш, бошланғич, ўрта ва олий таълим соҳаларидаги 41та лойиҳанинг молиялаштирилишини ва Ҳиндистон Эксимбанки томонидан ҳаммолиялаштириладиган инфратузилмавий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳаларнинг ишга туширилишини тезлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Шунингдек, 2020 йил иккинчи ярмида Ўзбекистон-Ҳиндистон-Эрон қўшма ишчи гуруҳининг «Чаҳбаҳор» портидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга бағишланган 1-йиғилишини ўтказиш тўғрисида келишиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битим имзолашни тезлаштириш механизмлари кўриб чиқилди.

Тадбир якунида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 12-йиғилишининг Баёни имзоланди. Унда тадбир давомида эришилган келишувлар ва икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада чуқурлаштиришнинг муҳим йўналишлари ўз аксини топди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net