?ТСВ: Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари тадбиркорларининг муаммолари ўрганилди

14.08.2021 10:31

ТОШКЕНТ, 14 август. /«Дунё» АА/. Кеча Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири  (?ТСВ) Сардор Умурзоқов Самарқанд вилояти тадбиркорлари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига кўра, учрашувда видеоконференция орқали Бухоро ва Навоий вилоятлари тадбиркорлари ҳам иштирок этди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитининг бугунги ҳолати ва уни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида фикр алмашилди. ?шбилармон доиралари вакиллари бизнес юритишга салбий таъсир этувчи асосий омилларни санаб ўтдилар ва уларни бартараф этиш бўйича қатор конструктив таклифларни тилга олдилар. Кредит ресурслари, ер участкалари, бўш турган бино ва иншоотлар, турли хил рухсатномалар олишдаги қийинчиликлар ва бошқа жиҳатлар ана шундай омиллар сифатида келтирилди.

Шунингдек, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолияти муҳокама қилинди. Қабул қилинган мурожаатлар устида иш олиб бориш жараёнида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича статистик маълумотлар келтирилди. Бундан ташқари, янги ҳолатлар ҳақида сўз борди ва бевосита учрашув давомида масъул раҳбарларга уларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.

Учрашув якунида юзага келган масалаларни зудлик билан ҳал этиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва лойиҳаларни амалга оширишда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик ва идоралар раҳбарларининг тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри доимий мулоқотини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net