?ТСВ: Маҳаллий тўқимачилик ва чарм-пойабзал маҳсулотлари Европанинг энг йирик савдо кўргазма майдонларида намойиш этилади

01.12.2021 11:45

ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон тўқимачилик ва чарм-пойабзал корхоналари вакиллари 1-11 декабрь кунлари Польша, ?талия, Франция ва ?спанияда бизнес-турда бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бизнес-тур ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан  Ўзбекистон жорий йилнинг апрель ойида Европа ?ттифоқининг «GSP+» Преференциялар бош тизимининг бенефициари мақомига эга бўлиши натижасида мамлакатимизга тақдим этилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, миллий маҳсулот ва брендларни Европанинг энг йирик бозорларига олиб чиқиш мақсадида ташкил этилди. Ушбу мақом Европа ?ттифоқи мамлакатларига 6 минг 200 товар позициясини, шу жумладан, тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати маҳсулотларининг кенг ассортиментини божсиз импорт қилиш ҳуқуқини беради.

Бизнес-тур доирасида ўтказиладиган тадбирларда Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ йирик тадбиркор ва экспортчилари, Европанинг 200 дан ортиқ корхоналар, ишлаб чиқарувчилар ва савдо компаниялари иштирок этади.

Тур Варшава шаҳри (Польша)дан бошланди. Бу ерда 1-3 декабрь кунлари Европанинг энг йирик «Fast Textile» тўқимачилик кўргазмаси бўлиб ўтади ва унда тўқимачилик ҳамда тикув-трикотаж тармоғининг 44 нафар ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотларини тақдим этади.

Таъкидлаш жоизки, ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида бу миқдордаги маҳаллий корхоналар халқаро кўргазмаларда иштирок этмаган.

Ташриф доирасида навбатдаги тадбирлар Милан (?талия) ҳамда Париж (Франция) шаҳарларида ташкил этилади. Бу ерда дунёнинг энг йирик брендлари иштирокида онлайн ҳамда бевосита шаклда бизнес-форум ва «B2B» музокаралари бўлиб ўтади. Шунингдек, Ўзбекистон тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноатидаги сўнгги ютуқлар, Европа ишлаб чиқарувчилари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳамда йирик брендлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳақида тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Сафарнинг якуний тадбирлари ?спаниянинг Барселона ҳамда Валенсия саноат шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу ерда ҳам ?спания енгил саноати вакиллари билан бизнес-форум ва ишбилармонлар ўртасидаги учрашувлар ўтказилади.

Қўшма инвестициявий лойиҳалар ва ўзаро манфаатли савдо битимларини амалга ошириш бўйича аниқ келишувларни назарда тутган ҳолда бизнес-тур Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва тармоқ ассоциацияларининг хорижий ишбилармон доиралари билан ҳамкорлигини чуқурлаштиришнинг самарали воситаси бўлиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net