?ТСВ экспертлар ҳамжамияти ва тадбиркорларни мамлакатни жадал иқтисодий ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда фаол иштирок этишг

26.07.2021 09:51

ТОШКЕНТ, 26 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов видеоконференция шаклида экспертлар ҳамжамияти вакиллари, тадбиркорлар ва блогерлар билан Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар ва инвесторлар билан бўлажак очиқ мулоқотига тайёргарлик кўрилиши ҳамда иқтисодиёт, молия, банк соҳаси ва бошқа соҳалардаги долзарб тенденцияларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маълум қилишича, «Ақлий ҳужум» шаклида ўтказилган муҳокама давомида бўлажак тадбир кун тартибини шакллантириш юзасидан таклифлар ўртага ташланди ва кўриб чиқилди. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилган мурожаатларни қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб томонидан тадбиркорларнинг қабул қилинган муаммо ва таклифлари ҳам муҳокама этилди.

Экспертлар ва блогерлар мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар ҳамда изчил ислоҳотларни давом эттириш зарур ва муҳим бўлган устувор соҳаларни кўрсатиб ўтдилар. Хусусан, давлат бошқаруви ҳамда солиқ ва божхона маъмурчилиги тизимлари самарадорлигини ошириш, давлат корхоналари ва банк секторини хусусийлаштириш, тадбиркорлар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини яратиш ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтилди.

Суҳбат чоғида мамлакатни жадал иқтисодий ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда ишбилармонлар янада фаол иштирок этишларини назарда тутган ҳолда давлат идоралари ҳамда экспертлар ва бизнес вакиллари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишнинг муҳим аҳамияти қайд этилди. ?шбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш борасида ғояларни шакллантириш ва кўп томонлама фикр алмашиш учун мунозара платформасини яратиш таклиф этилди. Ушбу платформанинг мақсади давлат ва бизнес ўртасида муштарак манфаатлар англанишини таъминлашга, шунингдек, мавжуд муаммоларнинг самарали ечимларини ишлаб чиқишга қаратилган конструктив мулоқотни йўлга қўйишдир.

Ўзаро ишончли ва конструктив суҳбат якунида иштирокчилар келгусидаги ҳамкорлик йўлларини белгилаб, мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан мунтазам муҳокамалар ўтказишга келишиб олдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net