?ТБ раҳбари Муҳаммад Ал-Жассир: ?ТБ Бошқарувчилар кенгашининг Тошкентдаги 46-йиллик анжумани чоғида умумий ҳажми 1,2 миллиард доллар қиймат

04.09.2021 16:03

ТОШКЕНТ, 4 сентябрь. /«Дунё» АА/. 1-4 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган ?слом тараққиёт банки (?ТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик анжуманига бағишланган якуний матбуот анжуманида ?ТБ гуруҳи президенти Муҳаммад Ал-Жассир Тошкент форуми якунларини сарҳисоб этар экан, ушбу тадбирни қўллаб-қувватлагани ва ундаиштирок этгани учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг чуқур миннатдорлигини изҳор этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири

У, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига, вазирлик ва идораларга йиллик анжуман доирасидаги учрашувларнинг муваффақиятини таъминлаш бўйича уларнинг чарчоқ билмас саъй-ҳаракатлари учун чуқур мамнуният билдирди.

“Бу ерда бўлганимизда бизларнинг барчамизга кўрсатилган самимий меҳмондўстлик ва ғамхўрлик барча қатнашчилар томонидан юқори баҳоланмоқда. Бундан ташқари, оддий бўлмаган шароитга қарамасдан қабул қилинган қатъий чора-тадбирлар бизларга ўз ишимизни рисоладагидек ва хавфсиз бажаришимиз имконини берди”, - деди Муҳаммад Ал-Жассир.

Унинг маълум қилишича, ушбу йиллик анжуманда ?ТБ гуруҳи Бошқарувчилар кенгашининг йиғилиши ҳамда 25 та қўшимча тадбир ўтказилди. Таниқли арбоблар, нуфузли экспертлар, ривожланиш соҳасидаги илмий доиралар ва бошқа экспертлар иштирокида ўтган семинарлар ана шулар сирасига киради. Учрашувларда 46 аъзо мамлакат ва 27 халқаро ҳамда минтақавий шерик ташкилотлардан 4 минг 100 нафардан зиёд қатнашчи иштирок этди. Таъкидланганидек, ҳафта давомида, айниқса, Бошқарувчилар давра суҳбатлари чоғида муҳокама этилган мавзулар банк фаолиятининг яқин йиллардаги шаклланишига кўмаклашмоғи лозим. ?ТБ гуруҳи раҳбарининг маълум қилишича, ?ТБ гуруҳи ва ўнлаб аъзо давлатлар ўртасида умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги қарийб 30 та молиявий битим имзоланди. Улар соғлиқни сақлаш (COVID-19 ва вакциналар), сув таъминоти ва санитария, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика, озиқ-овқат хавфсизлиги, ислом молияси, кичик ва ўрта бизнес сингари турли жабҳалардаги операция ва лойиҳаларни қамраб олган.  

?стиқбол ҳақида тўхталар экан, Муҳаммад Ал-Жассир ?ТБ гуруҳи ва аъзо мамлакатлар ҳамда унинг мижозлари талаб ва эҳтиёжлари ва маҳсулотларнинг мувофиқлиги, шунингдек, муассасанинг молиявий барқарорлиги таъминланиши асосий устуворлик ҳисобланишини қайд этди. Асосий эътибор режаларнинг амалга оширилишида энг муҳим ҳаракатлантирувчи куч бўлган ?ТБ гуруҳининг инсон капиталига қаратилади.

У ?ТБнинг навбатдаги йиллик анжумани 2022 йили Мисрда бўлиб ўтишини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net