?ТБ гуруҳи: МДҲ давлатларига тақдим этилган умумий маблағ миқдори 6,4 млрд долларни ташкил этади

02.09.2021 16:02

ТОШКЕНТ, 2 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча ?ТБ гуруҳининг 46-Йиллик анжумани доирасида ?слом тараққиёт банкининг (?ТБ) шўъба корхонаси, Халқаро ?слом савдо-молия корпорацияси (ITFC) томонидан МДҲ минтақасидаги ҳамкор ташкилотлар учун ташкил этилган панель муҳокамалари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Тадбир давомида ITFCнинг минтақа мамлакатларидаги фаолияти ва муваффақиятли лойиҳалари, ?слом савдоси молиясини кенгайтириш истиқболлари, молия секторини ривожлантириш ва минтақавий савдони фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда ?ТБ Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир, ?ТБ Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Халқаро ?слом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ижрочи директори Хани Салем Сонбол, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Марказий банки, МДҲ ҳудудидаги тижорат ҳамкор банклар раҳбарияти ва бошқа мансабдор шахслар иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққан ?ТБ раиси COVID-19 пандемиясининг оқибатларини стратегик тайёргарлик ва жавоб режаси (SPRP) ҳамда “Respond, Restore and Restart” ёндашуви асосида бартараф этишда ташкилотга аъзо мамлакатларни қўллаб-қувватлашда ?ТБ гуруҳининг асосий ролини таъкидлади. “Ҳамкорлигимизнинг тўрт ўн йиллиги мобайнида вилоят миқёсида бир қанча иқтисодий ва ижтимоий тармоқларни қўллаб-қувватлашда ?ТБ Гуруҳи муҳим роль ўйнади. ?ТБ гуруҳи томонидан МДҲ давлатларига таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, транспорт ва қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги асосий тармоқ ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун тақдим этилган умумий маблағ миқдори 6,4 млрд долларни ташкил этади. Савдо соҳасида минтақада етакчи ўринни Халқаро ?слом савдо-молия корпорацияси (ITFC) эгаллайди, уни молиялаштириш ҳажми 1,2 млрд доллардан ошади. Маблағлар хусусий сектор, кичик ва ўрта корхоналар ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигининг энг муҳим тармоқларини қўллаб - қувватлашга қаратилган”, - деди у ўз нутқи давомида.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков, ўз навбатида, “ITFC билан ҳамкорлик мавжуд тўсиқларни бартараф этишга ҳисса қўшиши мумкин. ?шончимиз комилки, яқин ҳамкорлигимиз экспортчиларимизга халқаро савдони осонлаштирадиган янги молиявий воситалардан қулай фойдаланиш, ?слом тараққиёт банки Гуруҳи ва МДҲга аъзо мамлакатлар билан савдо қилишимизни кенгайтириш имконини беради.

ITFC ?жрочи директори МДҲга аъзо мамлакатларга кўмак кўрсатишда ITFCнинг муҳим ролини ҳам таъкидлаб ўтди. ?слом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ва ҳамкорларимиз билан биргаликда ITFC минтақа давлатлари иқтисодиётларининг барқарор ўсишини таъминлаш ва рақобатбардошлигини ошириш борасида ўзига хос муаммо ва тўсиқларни аниқлади. Энг кўп учрайдиган масалалардан бири – кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштиришга кириш ва савдо салоҳиятини ривожлантириш муаммосидир. Минтақанинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун ушбу икки соҳада иш олиб боришни давом эттириш ниятидамиз.

Тадбир давомида хусусий секторни, асосан, кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш, асбоб-ускуналар ва хом-ашё сотиб олиш учун тақдим этилган ITFC савдо ечимлари намойиш этилди. ITFC шунингдек, яқин келажакда ишга тушадиган “МДҲда савдони ривожлантириш дастури” каби савдони ривожлантириш бўйича янги ташаббуслари ҳақида гапирди.

Сессия якунлари бўйича ITFC ва “Трастбанк” ўртасида 15 млн долларлик молиялаштиришни таъминлаш бўйича шартномаси, шунингдек, Ўзбекистон ва “Туронбанк” ўртасида халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) бўйича ҳисобот беришни жорий этишга доир техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида битим имзоланди.

Хулоса ўрнида Хани Салем Сонбол “ITFC пандемия оқибатларини бартараф этишда ёрдамини давом эттириб, аъзо мамлакатлар учун савдо ечимларининг етакчи етказиб берувчисига айланишни режалаштирмоқда. ITFC томонидан 1,1 миллиард доллар миқдорида савдони молиялаштиришни тақдим этган COVID-19 пандемиясига жавоб бериш Стратегияси МДҲ минтақасида иқтисодий ўсишни тиклаш истагимизни аниқ кўрсатмоқда.

Маълумот учун: Халқаро ?слом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ?слом тараққиёт банки (?ТБ) гуруҳи аъзосидир. Корпорациянинг асосий мақсади ?ҲТ (?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти)га аъзо давлатлар ўртасидаги савдони ривожлантириш бўлиб, у пировард натижада дунё аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган умумий мақсадга эришишга хизмат қилади. Ташкилот ўз фаолиятини 2008 йилнинг январь ойида бошлаган ва ?ҲТга аъзо давлатларга 55 миллиард АҚШ долларидан ортиқ савдо ечимларини етказиб, етакчи провайдерга айланган. Корпорация унга аъзо давлатларга савдо молияси хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда кўмаклашади ва уларни жаҳон бозорида муваффақиятли рақобатлашишга имкон берувчи савдо салоҳиятини юксалтириш воситалари билан таъминлайди.

ITFC 2019 йилда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганидан буён, Доиравий битимга кўра, 13 операциялар учун 210 миллион доллар миқдорида молиялаштиришни маъқуллаган ҳамда давлат ва хусусий секторнинг 150 мутахассислари иштирок этган савдо салоҳиятини оширишга доир бир неча тадбирлар ўтказди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net