?талиянинг «СOOP Italia» компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

29.06.2020 10:35

Р?М, 29 июнь. / «Дунё» АА /. Ўзбекистоннинг етакчи корхоналаридан «BMB Trade Group», «Teodora Goods», «Frutime LLC», «Samarkand Motrid Dry Fruits» вакиллари ?талиянинг йирик савдо тармоқларидан бири «СOOP Italia»  компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Онлайн музокаралар Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси томонидан ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқотлар чоғида ?талия томонига Ўзбекистонда яратилган қулай ишбилармонлик ва сармоявий муҳит, мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалигидаги салоҳияти, шунингдек, ноёб таъмга эга юқори сифатли мева ва сабзавотларни экспорт қилувчи йирик ўзбек компанияларининг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда етиштирилган янги, қуритилган ва консерваланган мева-сабзавотларнинг кенг ассортиментини экспорт қилувчи «BMB Trade Group», «Teodora Goods», «Frutime LLC», «Samarkand Motrid Dry Fruits»  компаниялари билан ишлашнинг фойдали томонлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

«СOOP Italia» компанияси менежери Флавио Форнари Ўзбекистон томонининг ўзаро манфаатли, узоқ муддатли шериклик ўрнатиш ташаббусини олқишлади. У ушбу йўналишдаги ҳамкорликнинг барча жиҳатларини ўрганишга тайёрлигини билдирди.

?талия савдо тармоғи вакиллари Рикардо Сонти ва Германо Фабиани қуритилган мевалар ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш бўйича таклифларни муҳокама қилишга қизиқиш билдирди. Улар ?талияга катта миқдордаги мева-сабзавот маҳсулотларини олиб кириш бўйича кўмак беришга тайёр эканликларини таъкидлашди. Шунингдек, маҳаллий логистика марказлари билан ўзаро муносабатлар тартиби тўғрисида маълумот беришди.

«BMB Trade Group», «Teodora Goods», «Frutime LLC», «Samarkand Motrid Dry Fruits» корхоналари вакиллари, маҳсулотларни ?талияга етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришилиши билан, лаборатория таҳлиллари ва тегишли халқаро сифат сертификатлари тақдим этилишини қайд этдилар.

Музокаралар натижасида ?талия томонига ўзбекистонлик мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг тижорат таклифларини юбориш ва уларни ?талия ҳудудига олиб кириш масалаларини ҳал этиш ҳамда «Ўзбекозиковкатҳолдинг» холдинг вакиллари иштирокида видеоконференция шаклида навбатдаги музокараларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net