?талиялик инвестор: Ўзбекистонда маҳаллий бозор ва мамлакатга бўлган ишончимни йўқотмайман

21.05.2020 13:31

ТОШКЕНТ, 21 май. /“Дунё” АА/. Жованни Петриччоли — италиялик тадбиркор, у Ўзбекистонда бизнес юритишнинг барча афзалликларини ўзи учун кашф қилган. Унинг “Italmatec Srl” компанияси табиий тошни қайта ишлаш, қурилиш ва пардоз материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

?талиялик тадбиркорнинг компанияси Ўзбекистон бозорида узоқ йиллардан буён иш олиб борса-да, сўнгги тўрт йил давомида унинг фаолияти сезиларли даражада кенгайди.

— Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз мустаҳкамлангани сари мамлакатни ўзимнинг иккини уйимдек ҳис қиляпман. Бу ерда менинг ишим, оилам бор, — дейди италиялик тадбиркор.

“Italmatec Srl” мамлакатимизда қатор лойиҳаларни амалга ошираётган ва айрим ўринларда улар кутилган натижаларга эришиш имконини бермаётганига қарамасдан, Ж.Петриччоли маҳаллий бозорга ва умуман мамлакатга бўлган ишончини йўқотмаслигини таъкидлайди.

— Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлари туфайли икки йил ичида Ўзбекистон тубдан ўзгарди, — дея таъкидлайди тадбиркор. — ?шбилармонлик муҳити яхшиланмоқда, лицензиялаш жараёни соддалаштирилиб, бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда ва халқаро ҳамкорлик ривожланишда давом этяпти. Буларнинг барчаси мамлакатда бизнесни янада ривожлантиришга туртки беради. Бугун биз Бухоро, Самарқанд ва Навоийдаги лойиҳалар устида ишлаяпмиз.

«Дунё» АА мухбири Жованни Петриччоли билан унинг бизнеси, СОVID-19 пандемиясининг фаолиятига таъсири, Ўзбекистон билан ?талия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида суҳбатлашди.

— Петриччоли жаноблари, коронавирус пандемияси бизнесингизга қай даражада таъсир қилди?

— СОVID-19 коронавируси пандемияси барча лойиҳаларимизни рўёбга чиқариш жараёнини сезиларли даражада секинлаштирди. Қурилиш ишлари тўхтаб, соҳа зарарга ишлади. Оқибатда баъзи янги лойиҳаларни амалга ошира олмадик, масалан, Бухорода. Чунки Хитой, Россия ва Европа билан чегаралар ёпилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон минтақалари ўртасида ҳаракатланиш ҳам осон иш эмас эди.

— Бу қийинчиликларни қандай қабул қилдингиз, масалага қай жиҳатдан ёндашдингиз?

— Келажакка ишонч, прагматизм, некбинлик ва янги режалар билан қарадим. Бу биз, италияликларнинг табиатимиздир. Ушбу ёндашув менга тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам берди. ?талияликлар айтганидек, "Қийин пайтларда биз, ўзимизни қандай тутишни биламиз".

— Пандемия даврида Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чоралар амалга оширилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатларга баҳо берсангиз.

— Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда қатъий чоралар кўраётганини таъкидлаш керак. Давлатингиз ушбу масалага прагматизм ва профессионал ёндашди.

Ҳукумат кўрсатмаларига аниқ амал қилган аҳолининг тартиб-интизомига ҳам эътибор бердим. Аёлим Олга Жданова-Петриччоли Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида ишлайди. ?шончим комилки, унинг ва бошқа шифокорларнинг ёрдами билан пандемияга тез орада барҳам берилади. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими инфекцияга қарши курашда Европа учун намуна бўлишига ишонаман.

Ҳукумат томонидан қийин аҳволга тушиб қолган компанияларни қўллаб-қувватлаш учун кўрилаётган иқтисодий чора-тадбирларни тўғри ва ўз вақтида қабул қилинган деб ўйлайман. ?шончим комилки, кўплаб компаниялар яратилган имкониятлар туфайли тезда аввалги ҳолатга қайтади.

— Бугунги кунда Ўзбекистонда карантин чоралари секин-асталик билан юмшатилмоқда, тадбиркорларга ўз фаолиятларини қайта йўлга қўйишлари, кучайтиришларини таклиф этилмоқда. Сизнингча, бу мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий муносабатлар келажагига нечоғлик таъсир кўрсатади?

—Яқин келажакда иқтисодий алоқалар янада мустаҳкамланади. ?талия саноати корхоналари конфедерацияси Ўзбекистонда «Конфиндустрия» ваколатхонасини очишни режалаштиргани бунинг далилидир.

Ўзбекистоннинг ?талиядаги элчихонасига ва ?талиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирмоқчиман.

Бир сўз билан айтганда, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига ишончим комил. Ҳар сафар италиялик ҳамкасбларим билан суҳбатлашганда, уларни Ўзбекистон бозори ва мамлакатга бўлган ишончларини оширишга ҳаракат қиламан. Чунки бу ерда катта имкониятлар, сармоя киритиш истиқболлари бор. Ўзбекистонда кечаётган жадал  ўзгаришлар эса экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

«Дунё» АА мухбири

Жаҳонгир Азимов

суҳбатлашди

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net