?СТВ: Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари тадбиркорларининг мурожаатлари билан ишлаш янада фаоллашади

14.08.2021 10:29

ТОШКЕНТ, 14 август. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умуроқов раҳбарлигида Жиззах шаҳридаги студиядан вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига кўра,  Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар ва инвесторлар билан очиқ мулоқотига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Штабга юқоридаги учта ҳудуд тадбиркорларидан келиб тушган мурожаатлари таҳлилининг оралиқ натижалари кўриб чиқилди.

Тегишли ишчи гуруҳлари раҳбарлари аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этиб, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича тушган таклифлар ҳақида маълумот бердилар.

Қабул қилинган мурожаатлар устида ишлаш ва кузатилаётган муаммоларни ҳал этиш борасида айрим вазирлик ва идоралар ходимларининг фаоллиги етарли эмаслиги қайд этилди. Тегишли бошқарма раҳбарларига мазкур йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Штаб мутахассислари ишининг юқори натижадорлигини таъминлаш мақсадида «икки томонлама алоқалар» тамойилига асосланган назорат механизми жорий этилаётгани маълум қилинди. Тадбиркорларнинг муайян муаммоси ҳал бўлгани тўғрисида ҳисобот олиниши билан, Савдо-саноат палатасининг мутахассислари қўнғироқ қилиб, масаланинг муваффақиятли ҳал этилганлигининг тасдиғини оладилар.

Бундан ташқари, йиғилишда Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларига ташрифлари чоғида берилган кўрсатмалар ҳамда ушбу ҳудудлардаги тадбиркорлар билан ўтказилган «очиқ мулоқотлар» давомида белгиланган вазифалар ижроси кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга кун тартибида кўриб чиқилган вазифаларни ижро этиш юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net