?шчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўр

31.08.2020 15:15

ТОШКЕНТ, 31 август. / «Дунё» АА/. Куни кеча, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиб чиқди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

?нвестиция ва ташқи савдо вазирлигидан маълум қилишича, ташриф чоғида лойиҳаларнинг юқори сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи муаммолар кўриб чиқилиб, уларга аниқ муддатлар ва ижрочиларни белгилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, ишга тушириш босқичида бўлган объектларнинг ҳолатини ўрганилиб, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

?шчи гуруҳ раҳбарияти бир қатор лойиҳаларнинг бориши билан бевосита танишди. Хусусан, Сардоба туманида пахта-тўқимачилик қайта ишлаш заводи ва логистика марказидан ташкил топган “Indorama Agro” пахта-тўқимачилик кластерига ташриф буюрилди. Айни пайтда 13 гектар майдонга эга завод ҳудудида қурилиш-тиклаш ишлари олиб борилиб, технологик ускуналарини ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда. Логистика маркази жойлашадиган майдонда ҳудудни тайёрлаш ишлари якунланиб, темир-бетон ва металл конструкцияларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Корхонада 120 га яқин мутахассис-муҳандислар ишлайди ва махсус техникадан фойдаланилмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш йилига 35,2 млрд сўмлик маҳсулотни ишлаб чиқариш ва 250 янги иш ўринларини яратиш имконини беради. Шунингдек, 60 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган.

Бошқалар қаторида Сардоба туманида жойлашган “Sardoba Oqsaroy Textile” тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига ҳам ташриф буюрилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 35,3 млрд сўм бўлгани билан унинг йиллик ишлаб чиқариш унумдорлиги 1,4 млн дона тайёр маҳсулотни ташкил этади ва иш ўринларининг сони 500 дан ошади. Мазкур лойиҳа жорий йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Мирзаобод туманида жорий йилнинг июнь ойида барпо этилиши бошланган “Mirzaobod Limonchilik Clasteri” корхонасида ҳам ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланиб, иссиқхона ускуналарини ўрнатиш ва бир вақтнинг ўзида муҳандислик коммуникацияларига уланиш ишлари фаол олиб борилмоқда. Умумий қиймати 30,3 млрд сўмлик иссиқхона мажмуаси йилига 2 млн донадан ортиқ тайёр маҳсулот етиштириш имконини беради. Мажмуа 2500 квадрат метр майдонга эга иссиқхоналарга бўлинган бўлиб, улар кооперация тамойиллари асосида маҳаллий аҳолига фойдаланишга берилади: маҳаллий аҳоли экинларни етиштириш билан шуғулланади, корхона эса маҳсулот буюртмачиси бўлиб, ҳосил ўрим-йиғимини амалга оширади. Ушбу мажмуа ҳам жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади.

Бу корхоналар Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатларидан зарар кўрган аҳоли учун мўлжаллаб қурилаётган уйларнинг яқин атрофида жойлашган ва биринчи навбатда ушбу аҳоли вакилларини, шу жумладан касаначилик асосида иш билан таъминлашга йўналтирилган.

Ушбу ва бошқа жойларда лойиҳа ташаббускорлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали юзага келаётган масалалар, шунингдек, тадбиркорлар томонидан ташкил этилаётган корхоналар фаолиятини такомиллаштириш, чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, истиқболли экспорт бозорларига чиқиш ва маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш механизмлари бўйича уларнинг таклифлари ва ғоялари ўрганилди.

?ш сафари якунлари бўйича вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органларининг масъул раҳбарларига кучларни бирлаштириш ва лойиҳалар имплементацияси жараёнининг доимий мониторингини олиб бориш ҳамда ташаббускорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали ушбу туманларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини жадаллаштириш доирасида ишларни мувофиқлаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net