?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича «FURSAT» медиа-лойиҳаси тақдим этилди

19.07.2021 15:55

ТОШКЕНТ, 19 июль. /«Дунё» АА/. Бугун ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (?ТСВ)  Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ёшларни қўллаб-қуватлашга қаратилган «FURSAT»  медиа-лойиҳаси тақдим этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, лойиҳа мувофиқлаштирувчилари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари  ва блогерлар иштирок этди.

Азиз Воитов ўз чиқишида лойиҳадан кўзланган асосий мақсад йигит - қизларни ўз бизнес ғояларини амалга оширишда қўллаб-қувватлашдан иборат эканини таъкидлади.

«FURSAT» лойиҳасининг миссияси – ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларнинг бандлигини оширишга қаратилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (ЁСТЗ)ни яратиш ва фаолиятини ташкил этиш ташаббусини илгари суриш экани ҳам маълум қилинди.

Шу билан бирга, ушбу ташаббус ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва саноатнинг турли соҳаларига инновациялар киритишни рағбатлантиришга ҳам қаратилган.

Президент қарорига кўра, мамлакат бўйлаб 219 та ЁСТЗ ташкил этилади, улардан 185 таси ҳозирги кунда фаолият кўрсатмоқда, ҳудудларда дастлабки лойиҳаларнинг амалга оширилиши бошланган. Барча ЁСТЗлар зарур инфратузилма билан таъминланади ва уларда ёш тадбиркорларнинг инновацион ғоялари асосида ўз лойиҳаларини амалга оширишлари ҳамда ишлаб чиқариш объектларини қуришлари учун барча шарт-шароитлар яратилади.

Ёшлар ишлари агентлиги директори ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилгани ҳамда ёшлар лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион доллар ажратилганини қайд этди. Ўз бизнес ғоялари бор, аммо уни бошлаш учун тажриба ва бошланғич капиталга эга бўлмаган 18 – 30 ёшли йигит-қизлар лойиҳа иштирокчилари бўлиш мумкин. Ариза ўрганилиб, тасдиқланганидан сўнг 7 йил муддатга 100 минг долларгача имтиёзли кредит олиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, ёш тадбиркорга яқин бўлган ЁСТЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 1000 квадрат метргача ер ажратилиши мумкин.

 Аризалар www.fursatloyiha.uz сайти ёки @fursatloyiha_bot телеграм – бот орқали  қабул қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net