?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Япониянинг «Mitsui» компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

07.03.2020 11:57

ТОШКЕНТ, 7 март /«Дунё»АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Япониянинг «Mitsui» компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида амалга оширилаётган ва шунингдек, яқин истиқболга мўлжалланган ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Мулоқот чоғида компанияси раҳбари Х. Мегуро икки мамлакат ҳукуматлари томонидан Ўзбекистон ва Япония ишбилармон доираларини бир-бирига яқинлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил декабрь ойида Японияга ташрифи давомида эришилган келишувлар натижасида кучайиб бораётганини таъкидлади.

Япония томони Ўзбекистон хусусий секторига Япония сармояларини жалб қилишда қўллаб-қувватлаш борасидаги қатъий ва самимий ниятларини билдирди.

Мулоқот давомида қурилиш материаллари ва бутловчи қисмлар, сантехник, транспорт воситаларини ишлаб чиқариш бўйича аниқ лойиҳалар, шунингдек, Ўзбекистондан мева-савзавот маҳсулотларини учинчи мамлакатларга етказиб беришни ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамда Япония ва Ўзбекистон ўртасида потенциал бизнес ҳамкорликни яратилиши бўйича ўзаро ҳамкорлик келишувига эришилди

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net