?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ташқи иқтисодий фаолият масалалари муҳокама қилинди

10.03.2020 17:48

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Европа мамлакатларидаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Унда Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий сиёсатини келишилган ҳолда амалга ошириш бўйича идоралараро мулоқотни кучайтириш, иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда шериклик алоқаларини ўрнатиш учун янги имкониятларни топиш мақсадида хорижий ва маҳаллий ишбилармонлар фаолиятини чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, йўл хариталари ва минтақавий дастурларга киритилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида хорижий инвесторлар ва савдо шериклари билан ишлаш усулини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари шериклар билан ўзаро савдо ҳажмини ошириш, мамлакатимизнинг халқаро савдога янада чуқурроқ жалб қилинишини таъминлашда мавжуд тўсиқларни ечиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратишлари зарурлиги қайд этилди.

Вазирлик раҳбариятига транспорт ва логистика корхоналари, марказлари ва порт инфратузилмасини ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаш, шунингдек, юк ташишни ташкил этиш учун хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш мақсадида транспорт соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш тавсия қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон билан Европа ?ттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни  имзолашни тезлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини фаоллаштириш, мамлакатимизнинг «GSP+» имтиёз тизими фойдаланувчиси мақомини олиш жараёнини жадаллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Учрашув  якунида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан чет элдаги дипломатик ваколатхоналаримизнинг мунтазам ҳисоботлари асосида таҳлил қилиб боришга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net