?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича «FURSAT» медиа лойиҳасини ишга туширади

07.07.2021 11:48

ТОШКЕНТ, 7 июль. /«Дунё» АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) «FURSAT»  (?мконият) давлат медиа лойиҳасини ишга туширмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирликдан маълум қилинишича, лойиҳадан кўзланган мақсад Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини (ЁСТЗ) ташкил этиш ташаббусини илгари суриш ва ёшларни ўз бизнес лойиҳаларини амалга оширишга жалб этишдан иборатдир.

Ушбу ташаббус Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ ҳаётга татбиқ этилмоқда ва ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятидан  фойдаланиш самарадорлигини юксалтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига инновациялар жорий қилинишини рағбатлантириш ҳамда ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва янги иш ўринлари яратиш орқали уларнинг бандлигини оширишга қаратилган.

Лойиҳа 18 дан 30 ёшгача бўлган, ўз бизнеси ҳақида ғояга эга, аммо уни бошлаш учун тажриба ва бошланғич капиталга эга бўлмаган йигит-қизларга мўлжалланган. ЁСТЗ ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун майдон бўлишга мўлжалланган ˗ улар ҳудудида зарур инфратузилма таъминланади ва йигит-қизлар ўз лойиҳаларини амалга ошириш ва инновацион ғоялар асосида ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйишлари учун барча шарт-шароит яратилади.

Мамлакатимизда жами 219 та ЁСТЗ яратилади, уларнинг умумий майдони 805,6 гектарни ташкил этади. Шу билан бирга, ҳозирда 185 та шундай зона яратилиб, уларнинг ҳудудида дастлабки лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. Ёш тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 млн доллар ажратилди.

 «Агар сизда ўз бизнесингизни бошлаш учун ғоя ёки тайёр бизнес режа мавжуд бўлса, www.fursatloyiha.uz веб-сайти ёки @fursatloyiha_bot телеграм-боти орқали ариза юборинг, дея мурожаат қилади ?ТСВ. Аризангиз ўрганилиб, тасдиқланганидан сўнг, етти йил муддатга 100 минг долларгача имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўласиз. Бундан ташқари, сизга вилоятингиздаги ЁСТЗ ҳудудида ишлаб чиқариш учун 1000 квадрат метргача ер ажратилиши мумкин».

Маълумот учун телефон: +99871 238 52 21.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net