?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ва жорий йилдаги устувор вазифалари белгиланди

04.01.2021 11:26

ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор  Умурзоқов раҳбарлигида бугун вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари ва жорий йилдаги устувор вазифаларни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кшра, йиғилишда вазирнинг барча ўринбосарлари, вазирликнинг бошқарма ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.

Видеоконференция шаклида ўтган тадбирда 2020 йилда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди. Улар асосида алоҳида бошқармалар ва таркибий бўлинмалар иши танқидий кўриб чиқилди. Жорий вазифаларни бажариш самарадорлиги ва тезкорлигини  ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари доирасида шу йил учун белгиланган иш режалари ва кутилаётган натижалар кўриб чиқилди.

Тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини мониторинг қилиш, янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, инвестицияларни жалб қилиш, саноат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тадбиркорлар ва экспортчиларга амалий ёрдам бериш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича тадбирлар сифати ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилганлигига ҳар томонлама баҳо берилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича конструктив таклифлар ишлаб чиқилди.

Йиғилишда ўрта бўғин раҳбарларининг масъулиятини юксалтириш, шунингдек, уларни вазирликнинг стратегик мақсадларини амалга оширишга жалб қилиш зарурлиги қайд этилди. Шу муносабат билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарларига тегишли таклиф ва механизмларни ишлаб чиқиш топширилди.

?шни ташкил этиш тамойиллари ва хизмат масалаларини ҳал қилишда таркибий бўлинмалар ўртасидаги ўзаро алоқалар тартиби ҳам қайта кўриб чиқилди. Якуний натижага эришиш учун иш жараёнида тегишли бошқармаларнинг солидар жавобгарлиги асосида яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Тармоқларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, иқтисодиётнинг устувор соҳаларига юқори сифатли инвестицияларни жалб этиш ва ташқи савдо сиёсатини амалга оширишда вазирлик бошқармаларининг ўрни ва масъулияти алоҳида кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунлари бўйича яқин истиқболдаги вазифалар белгилаб олиниб, мутасадди раҳбар ва ходимларга келгусидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net