«InnoWееk.uz-2020» ҳафталиги доирасида қайта тикланувчи энергия манбалари ривожига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

05.11.2020 10:04

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. “InnoWееk.uz-2020” ҳафталиги доирасида «Водород энергетикаси ва унинг қайта тикланувчи энергия манбалари ривожидаги ўрни» мавзусида онлайнхХалқаро инновацион-инвестицион форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нновацион ривожланиш вазирлиги хабарига асосланиб.

Тадбирда мамлакатимиз олимлари билан бир қаторда Россия Фанлар академиясининг Силикатлар кимёси институти, Хитой Фанлар академияси Электротехника институти, АҚШнинг «Tetra Tech» ва «Air Products», Люксембургнинг «Creon Capital» компаниялари, «ArchEnerg» халқаро кластерининг олим ва мутахассислари ўз тақдимотларини ўтказди.

Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи энергия салоҳиятига эга ҳудудлари, водороднинг келажак энергиясининг асосий бўғини бўлиши имкониятлари, қайта тикланувчи манбалар энергиясини заҳиралашда водороднинг ўрни, Ўзбекистонда водород энергетикасини ривожлантиришда ёқилғи элементларидан фойдаланиш истиқболлари масалаларига оид маърузалар тақдим этилди.

Шунингдек, АҚШнинг USAID агентлигининг «Келажак энергияси» минтақавий дастури мутахассисининг «Қайта тикланувчи энергия манбасини заҳиралашда водороднинг келажаги» ҳамда «Air Products» компанияси вакилининг "Яшил ва ҳаворанг водород технологиялари ёрдамида водород иқтисодиётини ривожлантириш" мавзусидаги маърузалари иштирокчиларнинг катта қизиқишини уйғотди.

Форум натижаларига кўра юртимизда водород энергетикасини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли миллий стратегияни ишлаб чиқиш жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net