?нновацион ривожланиш вазирлиги турк компанияси билан инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича меморандум имзолади

28.01.2021 11:11

ТОШКЕНТ, 28 январь. /«Дунё» АА/. ?нновацион ривожланиш вазирлигида  «TAV Airports Holding» компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Учрашувда инновацион ривожланиш вазири ?броҳим Абдураҳмонов Туркиянинг «TAV Airports Holding» компанияси Президенти Сани Сенер билан авиация соҳасидаги инновацион ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Мулоқот давомида «TAV Airports Holding» мутахассислари томонидан компаниянинг фаолияти, асосий йўналишлари ва Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалари борасида тақдимот ўтказилди.

«TAV» компаниялар гуруҳи йирик аэропорт платформаларининг дунёдаги етакчи операторлари ва яратувчиларидан бири хисобланади. «TAV Airports Holding» аэропортларга комплекс хизмат кўрсатиш, хусусан, уларни қуриш, эксплуатация қилиш ва молиялаштириш билан шуғулланади. Компания 8 та мамлакатдаги 15 та аэропорт ҳажмидаги лойиҳалар портфелига эга.  «TAV» 30 та мамлакатнинг 101 та аэропортида тўғридан-тўғри фаолият юритади.

«TAV Airports Holding» Ўзбекистон аэропортларининг амалдаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва модернизациялаш бўйича қатор тайёр инновацион ечимларни таклиф этмоқда.

Мулоқтда  С. Сенер «TAV Airports Holding» янги «Тошкент» Халқаро аэропортини халқаро стандартлар ва талабларга жавоб берадиган, юқори технологияли, инновацион ечимлардан фойдаланган ҳолда барпо этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва инвестициялар киритишга тайёр эканини билдирди.

Учрашув натижаларига кўра, ?нновацион ривожланиш вазирлиги ва «TAV Airports Holding» компанияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди, шунингдек ҳамкорликда инвестицион лойиҳани ишлаб чиқишга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net