?нҳа талабаси Даун синдроми билан туғилган болаларнинг ота-оналари учун дастур яратди

02.03.2020 11:01

ТОШКЕНТ, 2 март. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳридаги ?нҳа университети 1-курс талабаси Севинч Маҳмудованинг ихтироси «Ўзбекистон аёлларининг 100та энг яхши инновацион лойиҳаси» учинчи республика танловида ғолиб топилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш  вазирлиги ахборот хизмати манбасига таяниб.

?хтиро — «Sun Child» мобиль лойиҳаси Даун синдроми билан туғилган болалар ота-оналари учун яратилган бўлиб, унинг ёрдамида бемор ривожланишини кузатиш мумкин бўлади.

Мазкур иловада дастлаб бемор касаллик тарихи очилиб, унда бола вазни, бўйи ва ёши кўрсатилади. Шундан сўнг сўровнома орқали ривожланиш даражаси ва унинг ёшга мослиги аниқланади. Масалан, бола бир ёшда, у ўтиради, эмаклайди, қўлида баъзи нарсаларни мустақил равишда ушлаб туради, ҳис-туйғуларни акс эттиради каби.

Ривожланишни кузатиш учун сўровномани ҳар икки ойда бир марта тўлдириш тавсия этилади. ?лова, шунингдек, руҳлантирувчи мультимедиа материаллари ва махсус онлайн маслаҳат берувчи шифокор маълумотлар базасини ўз ичига олади.

Таъкидлаш жоиз, Севинч мобиль илова учун Орегон (AҚШ) университети профессорлари томонидан ишлаб чиқилган сўровномадан фойдаланган. Талаба савол ва жавобни соддалаштириб, автоматлаштирди, шунингдек, дастур тилини фойдаланувчилар телефон тилига мослаштирди.

Севинч дастурни ёзда ишга туширишни режалаштирган. Бироқ, ундан олдин, у фойдаланиш ҳуқуқини сўровнома муаллифларидан сотиб олиши керак бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net