?ҲТ транспорт вазирлари йиғилишида ўзаро автомобиль ва темир йўл коридорларини ташкил этиш масалалари қўллаб-қувватланди

16.12.2020 10:58

ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/.  Кеча ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар транспорт вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон транспорт вазири в.б. ?лҳом Маҳкамов иштирок этди.

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган йиғилишда Covid-19 пандемияси шароитида чегара тартиб-таомилларини енгиллаштириш бўйича ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотининг амалий қўлланмасини тасдиқлаш масаласи муҳокама этилди.  

Анжуманда ?ҲТга аъзо давлатлар транспорт ташкилотлари раҳбарларининг эпидемиологик вазият туфайли юзага келган қийинчиликларни бартараф этиш юзасидан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар «Покистон – Афғонистон – Марказий Осиё», «Эрон – Афғонистон – Марказий Осиё» ва «Эрон – Туркманистон – Марказий Осиё» автомобиль ва темир йўл коридорларини ташкил этиш орқали ?ҲТ транспорт коридорларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлади.

Муҳокамалар якуни бўйича ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг қўшма декларацияси қабул қилинди.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net