Ҳукумат комиссияси Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятини кучайтириш бўйича ишларнин

28.08.2020 15:32

ТАШКЕНТ, 24 августа. /«Дунё» АА/. 26-28 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзақов раҳбарлигида ва вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси жойларга чиққан ҳолда ҳудудларнинг инвестиция, саноат ва экспорт имкониятларини ўрганиш ҳамда мавжуд салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш бўйича биринчи даражали чораларни ишлаб чиқиш учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахюорот хизмати хабарига кўра, Хоразм вилоятида корхоналарга чиққан ҳолда иш олиб бориш натижасида саноат объектларининг жорий ҳолати таҳлил қилинди. Натижада хўжалик фаолияти давомида муаммоларга учраган 886 та корхоналар аниқланди. Улар қаторида 188 таси ҳозирда ишга туширилмаган, 415 таси ишлаб чиқариш ҳажмлари ва тушумларини камайтирган, 258 та корхона бюджетга солиқ тушумларини пайсайтирган, 12 та корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйган ва 13 та корхона тўлиқ қувват билан ишламаяпти.

Тадбиркорлар билан манзилли иш олиб бориш давомида кредит маблағларини ажратиш билан боғлиқ 19 та муаммоли масалалар, 18 та муҳандислик коммуникацияларга уланиш масалалари, 18 та ҳолатда ишлаб чиқариш учун етарли хом ашё мавжуд эмаслиги ва бошқа муаммолар, 5 та ҳолатда илгари ажратилган кредитлар бўйича тўловларни таркибий ўзгартириш зарурлиги аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикасида 303 та саноат корхонасида муаммоли масалалар ўрганилди. Улар орасида 84 та корхона ишлаб чиқариш ҳажмлари ва тушумларни, 64 та корхона бюджетга солиқ тушумларини камайтирди, 5 та корхона ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди, 5 та корхона тўла қувват билан фаолият кўрсатмаяпти ва 3 та корхона ҳозирда ишга туширилмай турибди.

Ҳозирги кунга келиб 19 ҳолатда ишлаб чиқариш учун хом-ашё етишмовчилиги, кредит маблағлари ажратилиши зарур бўлган 31 ҳолат, муҳандислик коммуникацияларига уланиш билан боғлиқ 9 масала, 2 ҳолатда эса илгари ажратилган кредитлар бўйича тўловларни таркибий ўзгартириш зарурлиги маълум бўлди. Комиссия аъзолари саноат объектлари фаолиятини бевосита ўрганиш ва мавжуд масалаларни ҳал этиш алгоритмларини ишлаб чиқиш мақсадида корхоналарга ташриф буюришда давом этмоқда.

Ушбу ҳудудларда ҳар бир корхонада аниқланган масалаларни ҳал қилиш ва корхоналарга фаолиятини тиклашда амалий ёрдам беришга масъул бўлган тегишли тармоқ идоралари ва бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда вилоят туман ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари бириктирилди.

Катта ҳажмдаги ишлаб чиқариш, экспорт ва кўп иш ўринларини яратишга йўналтирилган юқори технологияли объектларни танлаш мақсадида мавжуд ҳудудий инвестиция дастурлари таҳлил қилинди ва оптималлаштирилди. Бу борада жорий йил охиригача амалга оширилиши якунланадиган лойиҳаларга устуворлик берилмоқда.

Хоразм вилоятининг ҳудудий инвестиция дастурида умумий қиймати 12,0 триллион сўмлик 2197 та инвестиция лойиҳаси мавжуд бўлиб, 20 774 та иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Шундан, қиймати 4,1 триллион сўм бўлган 1 245 та лойиҳани 2020 йилда амалга ошириш режалаштирилган, бунинг натижасида 10 616 та янги иш ўрни яратилади.

Қорақалпоғистон Республикасида 9,9 триллион сўмлик 1 294 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва 16 964 та иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, жорий йил охирига қадар умумий қиймати 5,7 триллион сўмлик 886 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган ва бунинг натижасида 9 мингга яқин янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, ушбу ҳудудларнинг туман ва шаҳарлар ҳамда корхоналари кесимида импорт таркиби ўрганиб чиқилди. Натижада ички бозорда энг кўп талабга эга бўлган ва маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товар позициялари аниқланди, тармоқ вазирликлари ва идоралари раҳбарларига ушбу товарларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Ушбу корхоналарнинг ишга туширилиши қўшилган қийматнинг тўлиқ товар-хом ашё занжирларини шакллантиришнинг имконини беради ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги кооперацион алоқаларни сезиларли даражада мустаҳкамлайди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида иқтисодий ривожланишнинг «ўсиш нуқталари» деб номланган энг истиқболли йўналишларда ишлаб чиқариш қувватлари, илмий-тадқиқот марказлари, сифат назорати ва сертификатлаш лабораториялари, омборлар, логистика мажмуалари, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказларини ўз ичига олган илмий–саноат кластерларини яратиш учун мавжуд имкониятларнинг таҳлили ўтказилди. Бу борада Хоразм вилоятида озиқ-овқат, фармацевтика, тўқимачилик саноати, шунингдек, чорвачилик, шоли ва балиқчилик катта салоҳиятга эга бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати ва балиқчилик соҳалари юқори салоҳиятга эга эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, «Ҳазорасп», «Нукус» эркин иқтисодий зоналари ҳамда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги 30та кичик саноат зоналарнинг салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ишлар олиб борилди. Ҳудудларда имортга қарамлиги юқори бўлган маҳсулотлар билан ички бозорни тўлдиришга йўналтирилган саноат корхоналарини ташкил этиш бўйича инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш бўйича иш олиб борилди. Ушбу чораларнинг амалга оширилиши маҳаллий товарларни ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли даражада камайтириш ва уларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Комиссиянинг Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги фаолияти натижалари асосида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятини кучайтириш бўйича аниқ ижрочилар ва муддатлар белгиланган амалий чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилади. Комиссия иши жорий ҳафта охирида якунланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net