Ҳиндистон савдо ва саноат вазири билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди

12.08.2020 15:59

ДЕҲЛ?, 12 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Aҳатов Ҳиндистон савдо ва саноат вазири, темир йўллар вазири ҳамда савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳиндистон — Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси Пиюш Гоял билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

П.Гоял ҳинд ва ўзбек халқларининг тарихий яқинлиги ва мустаҳкам дўстлиги, шунингдек, икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги доимий ва ишончли мулоқот ўзаро муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш имконини берганини таъкидлади.

Томонлар савдо ва инвестиция соҳаларида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик суръатлари ва ривожланиш истиқболларини кўриб чиқди. Ушбу соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият ва ўзаро манфаатдорлик мавжудлиги қайд этилди. Тегишли икки томонлама ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёни, ўзбек ва ҳинд маҳсулотларининг икки мамлакат бозорларига кириши учун карантин чекловларини ўзаро олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net