Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги давлат вазири билан учрашув ўтказилди

06.03.2021 13:21

ДЕҲЛ?, 6 март. /“Дунё” АА/. Республикамизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакат қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги давлат вазири Паршоттам Рупала билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалаларининг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳиндистон давлат вазири Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва эришилаётган амалий натижаларни ижобий баҳолади.

Суҳбат давомида соҳага илғор инновацион технологияларни жалб қилиш, хусусан, сунъий йўлдошлар имкониятларидан фойдаланиб, ер майдонларини хариталаш, экинлар ҳосилдорлигини кузатиш бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.

Ҳамкорликнинг яна бир ўзаро манфаатли йўналиши сифатида шоли етиштириш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, шу жумладан, икки давлат илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласи алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Ҳиндистоннинг техник ва иқтисодий ҳамкорлик дастури (ITEC) доирасида ўзбек фермерлари ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари учун ўқув курсларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Томонлар ҳар икки мамлакат ҳудудида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ўзаро фитосанитария рухсатномаларини расмийлаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилди. Мазкур йўналишдаги амалий ишларнинг фаоллаштирилиши ўзаро савдо алоқалари ривожига ҳисса қўшиши эътироф этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net